Жиззах вилояти ИИБ ТХТБга, келиб тушган маълумотга кўра, шу йил 14 август куни “Қорадори-2020” тадбири давомида, Самарқанд вилояти, Жомбой тумани, “Гулистон” маҳалласида яшовчи, 1990 й.т. Д.П.нинг Жиззах вилояти, Бахмал туманидаги вақтинча яшаб келаётган хонадони кўздан кечирилганда, ушбу хонадоннинг олди қисмидаги ер майдонига экилган полиз экинлари орасида жами 269 туп “Каннабис” гиёҳванд ўсимлиги ўстирилган бўлиб, шундан 256 тупи ёқиш йўли билан йўқ қилинган ва қолган 13 тупи ўстирилиб келаётганлиги аниқланган.
Яшаш уйи хонасидан нам ҳолдаги соф оғирлиги 1298 грамм бўлган “Каннабис” гиёҳванд ўсимлиги барглари ёйилган ҳолатда сақланаётганлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар қилди iiv.uz.
Жиззахда фуқаро томорқасида «Каннабис» етиштиришига чек қўйилди
Улашиш: