Сабаби нимада?
Сўнгги тадқиқотларда аниқланишича, уйқусизлик организмнинг гормонал фаолиятида ўзгаришлар бўлишига олиб келади. Гап шундаки уйқу етишмаслиги сабаб уйқу гормони грелин меъёридан уч баравар ортиқ ажралиб чиқади ва бунинг оқибатида одам доимгидан кўпроқ очлик ҳис қила бошлайди. Статистика маълумотига кўра, инсон тунни уйқусиз ўтказса, ўртача 385 ккал кўпроқ овқатланади. Бир қарашда ушбу рақам унча катта эмасдек туйилиши мумкин, лекин сурункали уйқусизлик оқибатида ҳар ортиқча калория йиғилиб вазн тўпланишига олиб келади.
Яна бир сабаб жисмоний фаолликнинг камайгани билан намоён бўлади. Агар сиз атиги икки соатгина ухлаган бўлсангиз, унда машқлардан олдин бир неча финжон қаҳва ичиш, машқларни барини бажариш ҳам сизни тетиклаштира олмайди. Уйқусизлик оқибатида маиший фаоллик ҳам сусаяди буни оддий ҳаракатланиш, юриш, зиналардан тушиб-чиқиш давомида ҳам сезиш мумкин бўлади.
Нима қилиш керак?
Энг оддий ва осон ечим — тўйиб ухланг. Режимингизни назорат қилинг, лекин иш ёки ўқишингиз сабаб кечаси билан ишлашга мажбур бўлсангиз истеъмол маҳсулотларингиз ва рационингизга эҳтиёт бўлинг.
Юқорида таъкидланганидек, уйқусизлик сабаб очлик гормони грелин кўп ажралиб, нимадир ейиш керак деган фикр ҳаёлдан кетмайди. Бу эса картошка чипс, шоколад бўлаги, торт ёки гамбургерни беихтиёр истеъмол қилишга олиб келади. Сиз тунда етарлича ухлай олмаган бўлсангиз, эртанги кунги рационингиздан донли маҳсулотлар, секин ҳазм бўладиган углеводлар, ўсимлик оқсили, тўйинмаган ёғ манбайи бўлган гўшт, тухум ва соя маҳсулотлари ўрин олиши керак. Мазкур маҳсулотлар очлик ҳиссини қондириб, бир финжон қаҳва берадигандан кам бўлмаган энергия билан таъминлайди ва кераксиз килолар тўпланишини олдини олади.