ФҲДЁ органлари томонидан оталикни белгилаш тартиби қандай?

Улашиш:

 Шу кунларда оиламизнинг тинчи бузилган. Бир аёл эримдан фарзанди борлигини айтиб, судга оталикни белгилаш ва алимент тайинлашни сўраб мурожаат қилган. Эрим буларнинг барини инкор қилиб, «Унга ҳеч қандай алоқам йўқ» деяпти. Табиийки болани ҳам тан олгиси йўқ. Агар оталикнинг белгиланишига қарши бўлсак, суд буни инобатга оладими?

 Исми сир тутилган

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларига асосан никоҳда бўлмаган ота-онадан туғилган болага оталикни белгилаш ота ва онаси (агар отаси вояга етмаган ҳисобланса, у ҳолда қонуний вакили) томонидан биргаликда берилган аризаси ёки суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори асосида ФҲДЁ органида амалга оширилади.

Оталикни белгилаш ариза берилган куни ота-онасининг иштирокида амалга оширилади, агар оталикни белгилашда ота-оналардан бири иштирок этмаган тақдирда унинг имзоси қонунчиликда белгиланган тартибда (нотариус, Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасасининг масъул шахси ёки тиббиёт муассасаси, ФҲДЁ органи, ҳарбий қисм ёки жазони ўташ муассасаси раҳбарининг имзоси ва муҳри билан) тасдиқланади.

Оталикни ишончнома орқали белгилашга йўл қўйилмайди.

Алоҳида ҳолларда оталикни белгилаш ҳақидаги ариза ота-онасининг ёки улардан бирининг яшаш жойидаги ФҲДЁ органига бола туғилмасдан олдин ҳам берилиши мумкин. Бундай ҳолатларда бола туғилгунга қадар унинг туғилган вақти ва исми ҳақидаги маълумотлар кўрсатилмайди.

Боланинг онаси ёки отасининг яшаш жойи ўзгариши муносабати билан туғилганлик оталикни белгилаш билан бир вақтда бошқа ФҲДЁ органида қайд этилган тақдирда олдиндан берилган аризани сақлаган ФҲДЁ органи сўровнома бўйича уни қайд этиш жойига юборади.

Саволга Жиззах шаҳар ФҲДЁ бўлими мудираси

Матлуба Ўразалиева жавоб берди

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.