ОТМларга кириш учун бўлиб ўтган биринчи кун тест натижалари эълон қилинди.
2 сентябр куни тест синовларидан ўтган абитуриентлар ўз натижаларини шахсий кабинетлари орқали кўришлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 1-кунги тест синовларида жами 118 500 нафар абитуриент тест синовларида иштирок этиши керак эди. Амалда 112 188 нафар абитуриент тестда иштирок этиш учун келди. 6 312 нафар абитуриент турли сабабларга кўра, тестда иштирок этиш учун келмади.
Текширилганда тана ҳарорати юқори бўлган 4 нафар абитуриент тестга киритилмади.