Омма олдига баланд пошнали туфли кийиб чиққан Дональд Трамп кулгига қолди

Улашиш:

АҚШ президенти Дональд Трампнинг омма олдига баланд пошнали туфли кийиб чиқиши интернет фойдаланувчилари томонидан танқид қилинди. Бу ҳақда Twitter ижтимоий тармоғида тегишли фотосурат ва шарҳлар пайдо бўлди.

Маълумотларга кўра, Дональд Трамп америкалик қора танли фуқаро Жейкоб Блейкка қарши отишмадан кейин оммавий тартибсизлик, аҳоли ва полиция ўртасидаги тўқнашувлар натижасида келиб чиққан вайроналикни баҳолаш учун Американинг Висконсин штатидаги Кеноша шаҳрига ташриф буюрган.

Папарациялар президентни кўк рангли классик костюм, оқ кўйлак ва қизил бўйинбоғда суратга олган. Шунингдек, интернет фойдаланувчиларининг фикрича, у баландлиги 10 сантиметрни ташкил этадиган қора пошнали туфли ҳам кийган.

Интернет оламида тарқалишга улгурган фотосуратда Трамп кулги остида қолган. «Нега у пошнали туфли кийиб олган? Бироз пардоз, парик кийишини ҳам тушунаман, пошнали туфли нима учун?», − деб ёзади @Michael94891468.

«Бу шунчаки пошна эмас, ундан ҳам баландроқ туфли», − дея таъкидлайди @PeterSue11.

«Қачондан бери бўйи икки метрли одам пошнали туфли киядиган бўлди? У бундан бирон нимада фойдаланган», − деб хулоса қилди @SalemBinx.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.