Ижтимоий тармоқларда “Жиззахнинг Гагарин шаҳрида кам таъминланганлар, ўзларига берилган коттежларни пулини тўлай олмасдан, уйни ташлаб чиқиб кетишмоқда. Котежлар бадавлат одамлар номига ўтмоқда..” сарловҳаси остида ўрганилмаган хабарлар тарқалди.
Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган суруштирув ва ўрганишлар натижасида қуйидагилар маълум бўлди.
Мирзачўл туманининг “Ғалаба” маҳалласида ўтган асрнинг 60-йилларида вақтинча яшаш учун қурилган барак типидаги уйларда яшовчи икки мингга яқин аҳоли учун 317 та уй шундан 223 таси 4 сотихли 2-3 хонали намунали уйлар, 94 таси кўп қаватли уйлардаги 2-3 хонали квартиралар қисқа муддатларда қуриб битказилди.
Ҳашар натижасида намунавий уй-жойларнинг ўртача баҳоси 210,0 млн.сўмдан 2-хонали 4 сотихли уйлар учун 117 млн.сўмга, 3-хонали 4 сотихли уйлар учун 127 млн.сўмгача нархи туширилди.
Барак уйларда яшаган 291 хонадон эгаларининг янги уй-жойлари учун бошланғич бадаллари ҳар бирига 17,5 млн. сўмдан барак типидаги уй-жойлар вақтинча яшашга мўлжалланганлиги ва ҳокимлик ҳисобида бўлиб сотиш таъқиқланганлиги учун конпенсация назарда тутилмаган.
Аҳолини кредит тўлаши қулай бўлиш учун уларга “Ўзпахтасаноат” АЖ кўмагида “Мирзачўл тикувчилик мажмуаси” МЧЖ ҳамда корхонанинг Арнасой, Пахтакор, Дўстлик ва Зафаробод туманлари филиаллари ташкил этилди.
Энди бевосита видеомурожаатдаги кўрсатилган лавҳалар Мирзачўл тумани, “Ғалаба” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи норози кайфиятдаги фуқаролар томонидан 2019 йилда бир неча маротаба ижтимоий тармоқлар орқали уй-жой кредити тўловларини арзонлаштириш, уй-жойни бепул қилиб берилишини сўраб мурожаат қилишган.
Эътибор беринг ижтимоий тармоқда 2020 йилнинг 14 сентябрь куни тарқалган видеолар 2019 йилда тасвирга олинган бўлиб, уша вақтнинг ўзида вилоят ҳамда туман ҳокимликлари вакиллари иштирокида ўтказилган йиғилишларда муҳокама қилиниб, ишчи гуруҳлар тузилган ва видеомурожаатлардаги камчиликлар ўрганиб чиқилиб бартараф этилган.
Видеомурожаатда “Маслаҳатчи Гагаринликларни нега алдади?” деган иғволарига шуни маълум қиламизки мурожатчилардан бири Ғалаба маҳалласи, Барокат-29 уйда яшовчи Манзура Тухмуродованинг ўзига иссиқхона қуриш учун Республика Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш фонди маблағлари ҳисобидан 7% ли 10 млн. сўм кредит, “Ғалаба” маҳалласи томонидан узлуксиз равишда моддий ёрдам тайинланган.
М.Тухмуродованинг турмуш ўртоғи Бобомурод Тухмуродовга “Ипак йўли” маҳалласи ҳудудидаги канал ёқасидан ажратилган 50 сотих ерда хом ғишт қуйиб, аҳолига сотиб кунлик уч юз минг сўмдан даромад топиб келмоқда.
Шунингдек, мурожаатчилардан бири билан ўтказилган суҳбат жараёнида шу нарса маълум бўлдики, оилада турмуш ўртоғи, ўғли келини билан бирга яшаб туриб, намунавий уй тўловидан қарздорлиги борлиги аниқланди.
Фуқаронинг таъкидлашича у шу йилда икки маротаба тўй қилган шунинг натижасида қарздорлиги кўпайиб кетган. Бироқ фуқаро на секторга на маҳаллага иш ва моддий ёрдам бўйича мурожаат қилмаган.
Унинг айтишича сектор ва маҳалла томонидан бериладиган ишларга ҳақ вақтида тўлиқ тўланмас ёки бир миллион икки юз минг сўмлик иш ҳаққи қониқтирмас экан? Шу ўринда савол тўғилади, унда унга қандай иш топиб бериш керак?
Юқорида мурожаат қилган фуқароларнинг кам таъминланганларига 3-сектор ҳамда маҳалла томонидан “Темир дафтарга” киритилиб, доимий равишда ёрдам бериб келинган.
Шу билан бирга бу ерда истиқомат қилаётган 1200 дан ортиқ фуқароларнинг етти нафари норози кафиятда бўлишган.
Қолганларнинг барчасида бундай имкониятдан самарали фойдаланиб, оиласи билан меҳнат қилган ҳолда уй-жойини обод қилиб ўтирганлар ҳам талайгина.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, “Олма пиш оғзимга туш” деб ўтиравериш ёки арзимаган иш ҳаққи оламиз, бу билан кредитларни тўлай олмаймиз деб туриш аслида тўрт муччаси соғлом одамларга ярашадими?
Фуқаролар билан учрашув чоғида 3-сектор томонидан уларга даромадли ишлар ҳам таклиф қилинди. Аммо рад этишди. Давлатдан яна арзонлаштириш ёки бутунлай юқ қилишни сўраш бу энди боқимандаликни кўриниши эмасми? Одамлар уй жой қилиш учун йиллар давомида меҳнат қилади.Бу фуқаралорга Президентимиз эски уй жойлардан тезроқ воз кечиб, шинам уй-жойларда яшаш имконини жуда тез фурсатди бердилар.
Уларнинг қийналмаслиги учун уйнинг 17 миллион сўмдан зиёд бошланғич бадал тўловини "Обод қишлоқ" Давлат дастури доирасида шакиллантирилган маблағлаб ҳисобидан тўлаб берилди. Ва шу билан бирга уйларнинг, нархи ҳам арзонлаштирилди.
Ҳаракат қилса тошдан ҳам гул ундириш мумкин. Уйлаймизки мазкур норози кайфиятдаги фуқаролар боқимандачиликни юқотиб, ўзларига тўғри хулоса чиқариб олишади.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати