Ўзбекистонда магистратура имтиҳон жавоблари нега кечикаётганлиги тўғрисида изоҳ берилди

Улашиш:

Ўқишнинг магистратура таълим шакли бўйича бу йил пандемия сабабли имтиҳонлар онлайн тарзда ўтганидан хабарингиз бор. 2020–2021-ўқув йили учун имтиҳонлар 8–20 сентябрь кунлари бўлиб ўтди ва тўпланган баллари эълон қилинди, лекин якуний натижалар ҳалигача кечикмоқда. Шу масала юзасидан 29 сентябрь куни олий таълим бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида изоҳ берди.

 

Бизда апелляция жараёнлари якунланди. Мутахассислар томонидан текширилган апелляция натижалари ҳам тегишли олий таълим муассасаларига тақдим этилди. Якуний натижалар вазирлик томонидан умумлаштирилиб, давлат комиссиясига тақдим этилади. Давлат комиссияси томонидан тасдиқлангандан кейин бу натижа эълон қилинади. Натижаларни комиссия тасдиқлаганидан кейин олий таълим муассасаларига топширамиз. Абитуриентлар имтиҳон натижаларини ўзининг шахсий кабинети орқали билиб олишлари мумкин.

Абдували Холиқов, Олий таълим бошқарма бошлиғи

Маълумот учун,  2020–2021-ўқув йилида магистратурага 73 минг абитуриент ҳужжат топширган бўлиб, имтиҳон 13 та ҳудуддаги 19 та ОТМда, онлайн шаклда ўтказилган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.