Сурхондарёда «Нексия-3» ёниб кетиши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди

Улашиш:

18 октябрь куни Ангор тумани ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлида 1993 йилда туғилган ҳайдовчи «Нексия-3» русумли транспорт воситасини «Самарқанд-Термиз» йўналишида бошқариб келаётган бўлган. Сўнгра, бошқарувни йўқотиб, йўналишдан чиқиб кетиб, йўл бўйлаб оқиб ўтувчи каналга тушиб кетган ва автомобилда ёнғин келиб чиққан.

Натижада ҳайдовчи И.И, турмуш ўртоғи Ф.А ҳамда 2016 йилда туғилган С.Ў ва 2017 йилда туғилган С.И лар оғир даражадаги тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этишган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2020 йил 19 октябрь куни Ангор туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.