Оғир кунларни бошидан ўтказган туркшунос олим Андрей Кубатин вафот этди

Улашиш:

Тарихчи олим, туркий халқлар тарихига оид учта монография ва саксондан ортиқ илмий мақолалар муаллифи Андрей Кубатин вафот этди. Бу ҳақда унинг яқинлари маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Андрей Кубатин 2017 йилда Жиноят кодексининг 157-моддаси, яъни давлатга хоинлик қилишда айбланиб, 11 йилга озодликдан маҳрум этилганди. Бунга бир кишининг ҳуқуқ-тартибот органларига йўллаган туҳмат хати сабаб бўлган.

Олим ўзининг айбсизлигини исботлаш учун 2,5 йил курашди. Ниҳоят, 2019 йил 26 сентябрда А.Кубатин Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди аппеляция инстанциясида реабилитация қилинди ва суд залидан озодликка чиқарилди.

Кубатин 2019 йил декабрдан буён Ўзбекистон Фанлар академияси миллий археология марказида фаолият юритиб келаётганди.   

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда А.Кубатиннинг коронавирусга чалиниб, аҳволи оғирлашгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.