Жиззахда икки юк машинаси содир этган ЙТҲ оқибатида ҳайдовчилардан бири шифохонага ётқизилди

Улашиш:

Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида икки юк машинаси йўл-транспорт ҳодисаси содир этди, дея хабар бермоқда ИИВ.

Маълум қилинишича, Ғаллаорол тумани «Кўкгумбаз» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтувчи Тошкент–Термиз М-39 йўлининг 1012-километрида «КамАЗ»нинг ортидан «ЗИЛ-130» юк машинаси урилган.

Оқибатда «ЗИЛ-130» ҳайдовчиси, Қашқадарё вилояти Косон тумани Яккасарой қишлоғида яшовчи, 1989 йилда туғилган Ж.Э. бош мия чайқалиши, бош мия ёпиқ жароҳати ҳамда чап оёқ синиши ташхиси билан Ғаллаорол тумани тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Воқеа юзасидан туман ички ишлар бўлими суриштирув олиб бормоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.