Жиззахда куёв ўз қайноғасини пичоқлади

Улашиш:

Ғаллаорол тумани Кўкгумбаз маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, 1993 йилда туғилган З.Н. синглисини куёви ҳақоратлаб, урганлигини эшитгач, ўзини боса олмади. Зўравон билан гаплашиб олиш мақсадида тунги соат 22:00 лар атрофида қишлоқ чеккасидаги дала майдонига чақирди.

Шу жойда қайноға Ғаллаорол тумани Кўкгумбаз маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, 1993 йилда туғилган куёви Д.Н.нинг ёқасидан тутиб, синглисини нима учун азоблаётганини сўраганида Д.Н. ёнидаги ошхона пичоғи билан З.Н.нинг қорнига уради.

Оқибатда қайноға қорин бўшлиғи олд девор қисмига санчилиб, кесилган жароҳат билан туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилди.

Қасддан баданга оғир шикаст етказган Д.Н.га нисбатан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилган. Айни вақт у ҳибсхонада.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.