Жиззахда аёл ножўя таклиф билдирган эркакни пичоқлади

Улашиш:

Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани Лалмикор маҳалласида яшовчи К.М. учун Янги йил омадли бошланмади. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

У тунги соат 23.30.лар атрофида туманнинг Маржонбулоқ шаҳарча фуқаролар йиғинида яшовчи М.Т.га ножўя таклиф билан мурожаат қилган.

Бундан жаҳли чиққан аёл “Менга тегажоқлик қилма”, деганча қўлидаги ошхона пичоғи билан эркакнинг қорнига пичоқ урган. Оқибатда пичоқ санчилиш жароҳати билан туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилди. Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.