ХТВ ва Дўсов ишида вазирлик даъвоси қаноатлантирилди

Улашиш:

Қарор мазмунига кўра, энди Қобил Дўсов ижтимоий тармоқларда ХТВга нисбатан айтган гаплари учун раддия бериши ва узр сўраши лозим.

Дўсов ва унинг адвокатлари қабул қилинган қарордан норози эканлиги ва апелляция шикояти киритишларини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Қобил Дўсов ижтимоий тармоқда видеочиқиш қилиб, Халқ таълими вазирлиги тизимини танқид қилган, ўз сўзларида тизим мутасаддиларига нисбатан 10–15 марта «хоин» сўзини ишлатган. ХТВ ўз навбатида буни ташкилотнинг ишчанлик обрўсига путур етказиш, деб баҳолаб, раддия бериш ва узр сўраш талаби билан судга даъво аризаси киритганди.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.