Месси Марадона хотирасига ҳурмат бажо келтиргани учун жаримага тортилди

Улашиш:

"Барселона" ва Лионель Месси "Осасун"га қарши баҳсда ватандоши Диего Марадонанинг хотирасига ҳурмат бажо келтиргани учун жарима тўлайдиган бўлди.

Месси Ла Лига 11-тури доирасида "Осасуна" дарвозасини ишғол қилганидан сўнг, "Барса" либосини ечиб, Марадонанинг 1993 йилда "Ньюэллс Олд Бойз" сафида кийган футболкасини кўрсатган энди. Учрашув бош ҳаками эса қоидага кўра, Мессини сариқ карточка билан огоҳлантирди.

Каталония клуби раҳбарияти эса сариқ карточкани бекор қилиш масаласида Испания футбол федерациясига мурожаат қилди. Бироқ федерация тартиб интизом кодексининг 91 бандини бузгани учун Мессига 600 минг евро, "Барселона"га 300 минг евро жарима солди.

Клуб ушбу иш бўйича аппеляция қўмитасига мурожаат қилди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.