Тошкент шаҳрида яна бир хизмат кўрсатиш эксперимент тариқасида жорий қилинади

Улашиш:

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига «Тошкент шаҳрида уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни ҳисобга олиш ва тақсимлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ҳукумат қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат лойиҳаси билан Тошкент шаҳрида ижтимоий уй-жойларга мурожаат қилиш давлат хизматини Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва Давлат хизматлари марказлари орқали жорий қилиш белгиланмоқда.

Таъкидланишича, Тошкент шаҳрида экcперимент тариқасида тадбиқ этилаётган ижтимоий уй-жойларга мурожаат қилиш Давлат хизматлари жорий этилиши тизими ўз самарадорлигини кўрсатган тақдирда, мамлакат бўйлаб мазкур тизим 2021 йил 1 июлдан бошлаб тадбиқ этилади.

Қайд этилишича, қуйидагилар уй-жой шароитларини яхшилаш бўйича давлат хизматидан фойдаланишлари мумкин:

— турар жой майдонига эга бўлмаган ёки яшаш учун яроқсиз уй-жойлар (бараклар, вақтинчалик уйлар, авария ҳолатидаги уйлар, ертўлалар)да яшовчи фуқаролар;

— ҳар бир оила аъзоси ўн олти квадрат метрдан, кресло-аравачада ҳаракатланадиган ногиронлар учун — йигирма уч квадрат метрдан кам бўлган турар жой билан таъминланганлар;

— ётоқхоналарда, ишлаб чиқариш ва хизмат хоналарида яшовчилар, бундан мавсумий ва вақтинчалик ходимлар шунингдек, ўқишлари сабабли ётоқхоналарга кўчиб ўтган фуқаролар мустасно;

— қариндошлик алоқалари бўлмаган икки ва ундан кўп оила бўлиб бир квартирада яшовчилар;

— уй-жой ажратилаётган аҳоли пунктида камида уч йил доимий рўйхатда турган фуқаролар.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.