Ўрунов ноёб футболчи, Остон учун кураш кучайиб боради

Улашиш:

“Спартак” бош директорлигидан озод қилинган Шамиль Газизов ўз фаолиятидаги ўзгаришлар бўйича интервью бериб, ўзбектстонлик легионер Остон Ўрунов ҳақида алоҳида тўхталди. Маълумки, Шамиль Газизов ёзги трансферлар вақтида Остонни “Уфа”дан “Спартак”га трансфер қилгани учун кўп танқидларга нишон бўлишига тўғри келяпти.

Остон Ўрунов “Спартак”нинг асосий ўйинларидан бирига айланишга улгурмаган бўлса-да, Газизов футболчининг иқтидорига заррача ҳам шубҳа қилмаётганини, трансфер ўринли бўлганини, Ўруновга хориждан ҳам таклифлар бўлаётганини яна бир карра таъкидлади.

Ёзги трансферлар кейинги йиллардаги энг камхаржи бўлди. Пандемия шароитида катта трансферларни амалга ошириш деярли имконсиз. Трансферга баҳо бераётганда футболчининг дарров ўйнаб кетишига қаралмайди. Бугун ўзини кўрсата олмаган футболчининг эртага ўйини очилиб кетиши мумкин. Муҳими, олинган футболчиларга трансфер бозорида эҳтиёж борлигида.

Бугун Остон Ўруновни нафақат “Рубин”, балки бошқа жамоалар ҳам қўлга киритмоқчи. Футбол бозорида буни ҳамма билади. Ўрунов – бир неча жамоалар уни қўлга киритиш учун ўзаро курашаётган ноёб футболчидир.

“Спартак”га қўшилиб кетиш доимо қийин ва мураккаб жараён бўлган. Умуман, футболда келиши билан яхши натижа кўрсатадиган футболчилар жуда кам. Масалан, Мозес келиши билан нималаргадир эриша бошлади, ўз даражасини кўрсатяпти. Аммо Александр Кокорин Россиянинг энг кучли футболчиларидан бири бўлишига қарамай, анча қийналаётгани кўриниб турибди-ку. Остоннинг ҳали ёш эканини инобатга олиш керак. Энг аввало, ўйинчига баҳони мураббий беради. Билишимча, Тедеско Ўруновнинг салоҳиятини юқори баҳоламоқда
, - дейди Шамиль Газизов.


Шунингдек, Остон Ўруновнинг трансфери аслида келажак учун эканини таъкидлаётганлар ҳам йўқ эмас.
- Остон ҳали ёш ва тарбиялаш мумкин бўлган футболчи. Унга Россия футболи юлдузи даражасидаги Александр Кокоринга қўйилаётган талабларни қўйиш ноўрин. Ўрунов келажакда – ўз даври келганида нималарга қодирлигини кўрсатишига ишонч бор, - деб ёзади “Известия” нашри.

Дарҳақиқат, 19 ёшли Остон “Спартак” таркибидаги энг ёш футболчи эканини унутмаслик керак. Бу ёшда кучли жамоа таркибига қўшилиб кетиш учун муайян вақт керак. Ҳатто Криштиану Роналду ҳам “Манчестер Юнайтед”га ўтганида сэр Алекс Фергюсон унинг ўйини очилишини икки мавсум сабр билан кутган. Ўшанда Роналду ҳам, Фергюсон ҳам танқидларга нишон бўлгани аниқ. Шуни инобатга олган ҳолда Ўрунов келажак учун олинган яхшигина истиқболли сармоя, - деган фикрни илгари сурмоқда news.ru сайти журналисти Михаил Потапов.

Ҳозир “Спартак” бош мураббийи Доменико Тедеско Ўруновдан воз кечганича йўқ. Германиялик мутахассис ўзбек футболчисининг истеъдоди ва маҳоратига ишониши ва ўзини кўрсатиши учун имкон беришини қайта-қайта таъкидламоқда.

Шу билан бирга, Остонга Россия премьер-лигаси, Миллий футбол лигасидан ташқари хориждан ҳам таклифлар борлигини айтилмоқда. Демак, Остон Ўрунов мавзусидаги мулоҳазалар ҳали анчагача давом этади.

Биз учун эса, Остон Ўрунов тезроқ асосий таркиб ўйинчиси сифатида мунтазам ўйин амалиётига эришиши муҳим. Чунки, футболчимиз олдида ўзининг ишончли ўйинлари билан миллий терма жамоамизни жаҳон чемпионатига олиб чиқишга хизмат қилишдек шарафли масъулият ҳам борлигини унутмаслик лозим.“Спартак” бош директорлигидан озод қилинган Шамиль Газизов ўз фаолиятидаги ўзгаришлар бўйича интервью бериб, ўзбектстонлик легионер Остон Ўрунов ҳақида алоҳида тўхталди. Маълумки, Шамиль Газизов ёзги трансферлар вақтида Остонни “Уфа”дан “Спартак”га трансфер қилгани учун кўп танқидларга нишон бўлишига тўғри келяпти.

Остон Ўрунов “Спартак”нинг асосий ўйинларидан бирига айланишга улгурмаган бўлса-да, Газизов футболчининг иқтидорига заррача ҳам шубҳа қилмаётганини, трансфер ўринли бўлганини, Ўруновга хориждан ҳам таклифлар бўлаётганини яна бир карра таъкидлади.

Ёзги трансферлар кейинги йиллардаги энг камхаржи бўлди. Пандемия шароитида катта трансферларни амалга ошириш деярли имконсиз. Трансферга баҳо бераётганда футболчининг дарров ўйнаб кетишига қаралмайди. Бугун ўзини кўрсата олмаган футболчининг эртага ўйини очилиб кетиши мумкин. Муҳими, олинган футболчиларга трансфер бозорида эҳтиёж борлигида.

Бугун Остон Ўруновни нафақат “Рубин”, балки бошқа жамоалар ҳам қўлга киритмоқчи. Футбол бозорида буни ҳамма билади. Ўрунов – бир неча жамоалар уни қўлга киритиш учун ўзаро курашаётган ноёб футболчидир.

“Спартак”га қўшилиб кетиш доимо қийин ва мураккаб жараён бўлган. Умуман, футболда келиши билан яхши натижа кўрсатадиган футболчилар жуда кам. Масалан, Мозес келиши билан нималаргадир эриша бошлади, ўз даражасини кўрсатяпти. Аммо Александр Кокорин Россиянинг энг кучли футболчиларидан бири бўлишига қарамай, анча қийналаётгани кўриниб турибди-ку. Остоннинг ҳали ёш эканини инобатга олиш керак. Энг аввало, ўйинчига баҳони мураббий беради. Билишимча, Тедеско Ўруновнинг салоҳиятини юқори баҳоламоқда
, - дейди Шамиль Газизов.


Шунингдек, Остон Ўруновнинг трансфери аслида келажак учун эканини таъкидлаётганлар ҳам йўқ эмас.
- Остон ҳали ёш ва тарбиялаш мумкин бўлган футболчи. Унга Россия футболи юлдузи даражасидаги Александр Кокоринга қўйилаётган талабларни қўйиш ноўрин. Ўрунов келажакда – ўз даври келганида нималарга қодирлигини кўрсатишига ишонч бор, - деб ёзади “Известия” нашри.

Дарҳақиқат, 19 ёшли Остон “Спартак” таркибидаги энг ёш футболчи эканини унутмаслик керак. Бу ёшда кучли жамоа таркибига қўшилиб кетиш учун муайян вақт керак. Ҳатто Криштиану Роналду ҳам “Манчестер Юнайтед”га ўтганида сэр Алекс Фергюсон унинг ўйини очилишини икки мавсум сабр билан кутган. Ўшанда Роналду ҳам, Фергюсон ҳам танқидларга нишон бўлгани аниқ. Шуни инобатга олган ҳолда Ўрунов келажак учун олинган яхшигина истиқболли сармоя, - деган фикрни илгари сурмоқда news.ru сайти журналисти Михаил Потапов.

Ҳозир “Спартак” бош мураббийи Доменико Тедеско Ўруновдан воз кечганича йўқ. Германиялик мутахассис ўзбек футболчисининг истеъдоди ва маҳоратига ишониши ва ўзини кўрсатиши учун имкон беришини қайта-қайта таъкидламоқда.

Шу билан бирга, Остонга Россия премьер-лигаси, Миллий футбол лигасидан ташқари хориждан ҳам таклифлар борлигини айтилмоқда. Демак, Остон Ўрунов мавзусидаги мулоҳазалар ҳали анчагача давом этади.

Биз учун эса, Остон Ўрунов тезроқ асосий таркиб ўйинчиси сифатида мунтазам ўйин амалиётига эришиши муҳим. Чунки, футболчимиз олдида ўзининг ишончли ўйинлари билан миллий терма жамоамизни жаҳон чемпионатига олиб чиқишга хизмат қилишдек шарафли масъулият ҳам борлигини унутмаслик лозим.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.