«Барча дардларга даво» дейилаётган кавбуз нима ўзи?

Улашиш:

Украиналик биолог-олим етиштирган кавбуз номли ўсимликнинг фойдали хусусиятлари ҳақида «Comments.ua» ёзмоқда.

Кавбуз — тарвуз (укр. кавун) ва қовоқ (укр. гарбуз)нинг чатиштирилишидан дунёга келган. Муаллифи — украиналик олим Анатолий Потопальский. 

Айтишларича, ўсимлик ҳосили худди тарвуз ёки қовоқники каби юмалоқ бўлиб, фақат каттароқ, ҳатто 60 килограммдан ҳам ошиши мумкин, қолаверса, ҳосилдорлиги уч баравар юқори. Мазаси ҳам тотли дейишмоқда.

Пўстлоғи кўпроқ тарвузникига ўхшайди: йўл-йўл-яшил, мағзи эса қовоқни эслатади — тўқ сариқ.

Олимлар ишонтиришича, ушбу биологик ихтиро фруктоза, клетчатка, пектин, оқсил ва микроэлементларга бой. Организмдаги ўсимталарга қарши курашиш хусусиятига эга, қолаверса, атеросклерозга қарши кураша олади, дейишмоқда. Бунинг учун кунига шу мевадан 100 граммдан ейишни тавсия қилишмоқда.

Кавбуз организмдан оғир металлар ва радионуклидларни чиқариб юбора оларкан. Организм ҳимоя кучлари заифлашганда, жигар, буйрак, юрак-қон томир, ва асаб хасталикларида, метаболизмнинг бузилишида кавбуздан тайёрланган ширинликни истеъмол қилишни тавсия қилишмоқда.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.