МЛСнинг 2 клуби Достон Ҳамдамовга қизиқмоқда

Улашиш:

Бу ҳақда "Repost" нашри Ўзбекистон футбол ассоциациясининг Европадаги расмий вакили Дилшод Рўзметовнинг сўзларига таяниб хабар бермоқда.
Яширмайман, АҚШ клубларининг Европадаги вакиллари яхши таклифлар билан чиққан. Ҳозирда музокаралар олиб борилмоқда”, дейди Дилшод Рўзметов.

Манбага кўра, гап МЛС Шарқий конференциясидаги етакчилар “Филадельфия Юнион” ва “Торонто” ҳақида кетмоқда. Жамоалар қишки трансфер ойнасида таркибни кучайтирмоқчи.

"Маҳачқаланинг “Анжи” жамоаси собиқ ўйинчиси Достонбек Ҳамдамов Россиядан қайтганидан кейин аста-секин юқори даражага чиқиб бормоқда, шу туфайли 24 ёшли вингернинг нархи 900 минг еврогача кўтарилди ва у келажакда 2017 йилдаги энг юқори чўққисига қайтиш эҳтимоли мавжуд, ўшанда унинг нархи 1 млн евро эди”, деган ЎФА вакили.

Қайд этилишича, Ҳамдамовнинг “шерлар” билан амалдаги шартномаси жорий йил 31 декабргача мўлжалланган. У МЛС клубларига эркин агент сифатида ўтиши мумкин.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.