Иситма чиққанда нима мумкин, нима мумкин эмас?

Улашиш:

Тана ҳарорати кўтарилиши одам организмидаги табиий ҳимоя механизми ҳисобланади. Ушбу ҳолат инфекция ёки яллиғланиш жараёнидан далолат бериб, лейкоцитлар фаол кураш олиб бораётган бўлади.

Иситмани сезган заҳоти ҳароратни туширишга шошилманг. Организмга ўзини ҳимоя қилишни бошлашига имкон беринг: борди-ю, тана ҳароратининг кўтарилишига йўл қўйилмаса, касаллик чўзилиши мумкин.

Агар 38-38,5°С ҳарорат 3-5 кун ичида пасаймаса, иситмани тушириш керак.

Иситмада тақиқланади:

Таркибида спирт бўлган компресс ва ханталдан фойдаланиш;

банка қўйиш;

иситгичда исиниш ҳамда адёл ёки иссиқ кийимга ўраниб олиш;

иссиқ ванна ва душда чўмилиш;

спиртли ичимликлар истеъмол қилиш;

иссиқ ичимликлар, жумладан, қаҳва ичиш;

ширинликлар истеъмол қилиш.

Иситмада тавсия этилади:

Кўпроқ суюқлик ичиш, фақат ичимликлар иссиқ бўлмаслиги керак — хона ҳароратидагиси маъқул;

пешона, бўйин, билак, чов ва қўлтиқ остига совуқ компресслар қўйиш;

танани илиқ ёки ўртача ҳароратли сув билан артиш: аввал юз, кейин пешона, қўл ва оёқларни галма-гал;

қатъий ётоқ тартибига амал қилиш лозим.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.