Фарруҳ Сайфиев: "Машариповнинг кетиши деярли ҳал бўлди. Шота Арвеладзе эса..."

Улашиш:

Тошкентдаги "Зарафшон" тантаналар залида йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Маросим олдидан "Пахтакор" футболчиси Фарруҳ Сайфиев қисқа интервью берди.

"Келаётган янги йил билан барчани табриклайман. Пандемия сабаб кўп ўзгаришлар бўлди. "Пахтакор" учун мавсум қийин ўтди деб ўйлайман. Ички чемпионатимизда ҳам деярли уч ойга яқин танаффус юзага келганди. ОЧЛда ҳам анча яхши тўп тепдик, "Персеполис" билан ўйинда бироз омад етишмади. Жалолиддин Машариповнинг ўйин бошида қизил карточка олгани қайсидир маънода таъсир қилди. Агар четлатиш бўлмаганида бу жамоа тўсиғидан ўтишимиз мумкин эди.

Чорак финалдан олдин Шота Арвеладзе телефон орқали кўрсатмаларини берди. Унинг ёрдамчиси Питер Хюистра ўрнини билинтирмасликка ҳаракат қилди. Шота Арвеладзе ҳақида ижобий фикр билдиришим мумкин. У ўз ишининг устаси, майдонда ҳам, майдондан ташқари ҳам проффессионал.

"Пахтакор" билан яна икки йиллик шартномам бор. Жамоамиздан Жалолиддин Машариповнинг кетиши деярли ҳал бўлди. 2-3 нафар футболчининг шартномаси якунига етган. Ўйлайманки кейинги мавсумда ҳам жамоамизнинг ўзаги сақланиб қолинади
", - дейди Сайфиев.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.