Ўзбекистонда Škoda Kodiaq сотила бошланди. У қанақа автомобил?

Улашиш:

Driver’s Village ŠKODA дилерлик марказида янги кроссовернинг илк харидорларига автомобилларнинг калитлари тантанали равишда топширилди.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг 20 октябрь куни бўлиб ўтган ŠKODA савдо белгисининг илк дилерлик маркази очилишида Volkswagen концернининг кроссоверлар туркумидаги флагмани, 2021 модель йилига мансуб ŠKODA KODIAQ тўлиқ ўлчамли йўлтанламаси тақдим этилган эди. Автомобиллар маҳаллий иқлим ва фойдаланиш шароитини инобатга олган ҳолда махсус ишлаб чиқилган ва 2,0 литрли 180 от кучи ва 320 н.м. айланма лаҳзасига эга турбо двигатель билан бойитилган.

Тўлиқ ўлчамли ŠKODA KODIAQ кроссоверига:

✔️ Юрган масофаларини инобатга олмаган ҳолда 2 йиллик кафолат муддати
✔️ Юрган масофаларини инобатга олмаган ҳолда лак ва бўёқ қопламаларига 3 йиллик кафолат
✔️ Юрган масофаларини инобатга олмаган ҳолда коррозиядан ҳимояга 12 йиллик кафолат

Маълумот учун:
ŠKODA KODIAQ фаол ва нофаол кенг турдаги хавфсизлик тўплами, электрон ёрдамчилар, шунингдек, 9 та хавфсизлик ёстиқчаси билан жиҳозланган. Ушбу модел максимал баҳо — янги автомобилларни баҳолаш бўйича Европа дастури экспертларининг 5 юлдузига эга.

Ўзбекистонда ŠKODA KODIAQ 2 хил турда тақдим этилган: беш ўриндиқли «Ambition» ва топ турдаги 7 ўринли «Style». Сиз унда тўла рақамли ускуналар панели, 360 даражали камера, смартфон учун симсиз қувватлантиргич ва AppleCar Play Android Auto интерфейси, тўлиқ чироқ-диодли фараларни кўришингиз мумкин. Автомобилда тўлиқ электропакет, чарм салон, хотирали олд ўриндиқлар ва бошқа кўплаб қулайликлар мавжуд.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.