Япон футурологи «оғир» пандемиядан огоҳлантирди

Улашиш:

Футуролог (келажакшунос), Япония ҳукумати маслаҳатчиси Мориносукэ Кавагути дунё ҳадемай коронавирус пандемиясини унутиб юбориши ҳақида хушхабар айтди. Бироқ ўрнига бошқа хавф пайдо бўляпти...

Кавагутининг айтишича, COVID-19 инсонларнинг умумий салбий ҳолатини очиб қўйди, одамлар ўз ҳаёт тарзларини ўзгартиришни асло исташмаяпти.

Мураккаб вазиятларда одамлар қўрқувга тушиб, аҳволнинг янада ёмонлашишини кутишади. «Бироқ, бошқа муаммолар каби, буниси ҳам ўткинчи. Ҳаммаси, худди ҳеч нарса бўлмаганидек, яна аслига қайтади», — деди япон мутахассиси.

Коронавирус сайёрамиз аҳлига жаҳон соғлиқни сақлаш тизими ҳақидаги «аччиқ ҳақиқат»ни фош этиб қўйди. Япон мутахассиси сайёрамиз аҳолисининг 10 фоизи диабетдан, 30 фоизи семиришдан, 60 фоизи ортиқча вазндан азият чекаётганини эслатиб ўтди.

«Балки шунинг учун коронавирус оқибатида ўлимлар кўпдир. Шунчаки ҳеч ким буни эсламаяпти... Аччиқ ҳақиқат шундаки — одамлар жудаям семириб кетган», — таъкидлади Кавагути.

Дунёда ҳеч ким саломатликни яхшилаш муаммосига жиддий ёндашаётгани йўқ, дейди Кавагути. Унинг фикрича, бугунги кунда коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқишдан ҳам муҳимроқ масала бу — семириб кетишга қарши курашишдир.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.