Эксперт антибиотиклар болалар соғлиғига қандай таъсир қилишини айтди

Улашиш:

Россия Федерацияси соғлиқни сақлаш вазирлиги профилактик тиббиёт бўйича болалар мутахассиси Лейла Намозова-Баранованинг айтишича, бундай дориларни болаларда қўллаш келажакда саломатликка салбий таъсир кўрсатиши мумкин, дея хабар бермоқда «РИА Новости».

Экспертнинг сўзларига кўра, антибиотикларни қабул қилиш ортиқча тана вазнининг шаклланишига олиб келиши мумкин. «Бола ҳаётининг биринчи ойларида ёки йилларида белгиланган антибиотиклар, унинг саломатлигини издан чиқариши, масалан, оғир ёки семизлик шаклланиши, ёки метаболик касалликлар билан боғлиқ баъзи бошқа касалликларга сабаб бўлиши мумкин», – дейди Намозова-Баранова.

Аввалроқ Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги фавқулодда ёрдам ва соғлиқни сақлаш хавфларини бошқариш бошқармаси бошлиғи Инна Куликова Департамент фуқароларнинг коронавирус учун антибиотиклардан фойдаланиш истагидан хавотирда эканини айтган эди. Унинг сўзларига кўра, антибиотикларни қўллаш COVID-19га таъсир қилмаслигига қарамасдан, препаратларга бўлган талаб сезиларли даражада ошган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.