Ўзбекистон тарихида иккинчи маротаба ёш ходимга генерал-майор унвони топширилди

Улашиш:

Ўзбекистон тарихида иккинчи маротаба ёш ходимга генерал-майор унвони топширилди.

Президент Шавкат Мирзиёев 14 январ куни Қуролли Кучлар ташкил этилганининг 29 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини тақдирлади.

Генерал-майор унвони Тошкент ИИББ бошлиғи Азиз Тошпўлатовга аванс билан топширилди. Ушбу унвон Ўзбекистон тарихида фақат икки маротаба ёш ходимга берилганлиги ва Азиз Тошпўлатов энг ёш генерал-маёр бўлганлиги таъкидлаб ўтилди.

Бундан ташқари, тақдирлаш маросимида Мудофаа вазири Баҳодир Қурбоновга генерал-лейтенант унвони топширилди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.