Футбол бўйича клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди

Футбол бўйича клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди

Швейцариянинг Сюрих шаҳрида клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Европа Чемпионлар Лигаси ғолиби — «Бавария» ва Либертадорес Кубоги соҳиби («Сантос» ёки «Палмейрас») ўз юришини ярим финалдан бошлайди.

Чорак финал учрашувлари билан танишининг:
1.«Тигрес» (Мексика) — «Улсан Ҳюндай» (Жанубий Корея)
2.«Ад-Дуҳайл» (Қатар, мезбон) — «Ал-Аҳли» (Миср)

Либертадорес Кубоги соҳиби «Тигрес»—«Улсан» учрашуви ғолибига дуч келса, «Бавария» эса «Ад-Дуҳайл» ёки «Ал-Аҳли» билан тўқнаш келади.

Чорак финаллар 4 февраль куни, ярим финал баҳслари эса 7 ва 8 февраль кунлари бўлиб ўтади. Финал 11 февраль кунига режалаштирилган.