"Реал" раҳбарияти жамоа бош мураббийи Зинедин Зиданни истеъфога чиқариш вариантини кўриб чиқмоқда. "Мундо Депортиво" нашрининг хабарига кўра, "қироллик клуби "президенти Флорентино Перес франсиялик мутахассис ўрнига "Лейпсиг" мураббийи Юлиан Нагелсманн ёки айни дамда ишсиз юрган Массимилиано Аллегрини олиб келмоқчи.
Аввалроқ, Абрамович Нагелсманни "Челси"да ишлашга кўндирмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалганди