Шомуродовни тўхтатиши керак бўлган машҳур ҳимоячилар бугун майдонга тушмайди

Улашиш:

Тошкент вақти билан тунги 00:45 да “Женоа” ўз майдонида “Наполи”ни қабул қилади. Ушбу баҳс А Сериянинг 21-тури доирасида ўтказилади.

Муҳим учрашув олдидан “Наполи” жамоаси таркибида кутилмаган муаммо пайдо бўлди. Клубнинг машҳур ҳимоячилари – Калиду Кулибали ва Фавзи Ғуломда коноравирус инфекцияси аниқланган.

Ҳар икки футболчида касаллик аломатларсиз кечмоқда. Шунга қарамай, улар уй карантинига олинган. Белгиланган протоколга кўра, ҳар икки футболчи камида 10 куни изоляцияда ўтириши керак. Демак, Кулибали ва Ғулом бугун Элдор Шомуродов жамоасига қарши учрашувда иштирок эта олмайди.

Ҳужум “Женоа”нинг энг кучли чизиғи ҳисобланади. Элдор Шомуродов ва Маттиа Дестро тандеми жамоа муваффақиятларига катта ҳисса қўшмоқда. Шомуродов голли вазиятлар яратаётган бўлса, Дестро улардан унумли фойдаланиб, генуяликлар ғалабасини таъминламоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.