Маҳаллаларда «Электрон кузатув маскан»лари ташкил этилади

Улашиш:

Лойиҳа билан фуқаролар йиғинларида тинчлик, осойишталик, хавфсизликни таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар мулкига бўлган тажовузларнинг олдини олиш мақсадида маҳалла фуқаролик йиғинларида фаолияти тугатилган “Жамоатчилик назорати масканлари”ни эксперимент тариқасида видеокамералар ўрнатиш шарти билан, тадбиркорлик субъектларига ижарага бериб, улар негизида фуқаролар йиғинларининг “Электрон кузатув маскан”ларини ташкил этиш назарда тутилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан Ички ишлар вазирлиги ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан биргаликда фуқаролар йиғинининг “Жамоатчилик назорати маскан”лари тўлиқ хатловдан ўтказилиб, биноси маҳалла фуқаролар йиғинлари балансига олинади ва эксперимент тариқасида тадбиркорлик субъектларига ижарага бериш орқали улар негизида “Электрон кузатув маскан”лари фаолияти йўлга қўйилади.

Ҳужжатда таъкидланишича, қарор лойиҳасининг тасдиқланиши маҳаллаларда ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида фуқаролар фаоллигини ошириш, ҳудудда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги ишларни тизимли ташкил этишга хизмат қилади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.