Бензинда юрадиган автомобил сотиб олиш тақиқланиши мумкин

Бензинда юрадиган автомобил сотиб олиш тақиқланиши мумкин

Ўзбекистонда электромобил ишлаб чиқариш бошланиши ва 2030 йилга бориб республикада сотилаётган автотранспорт воситаларининг камида 15 фоизини электромобиллар ташкил этишига эришиш мақсад қилинган. Бу ҳақда муҳокамага қўйилган Электромобилларга оид қарор лойиҳасида сўз боради.

Лойиҳага кўра, бюджет ташкилотлари ва устав капиталида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналар хизмат автомобиллари паркининг 2025 йилга қадар камида 10 фоизигача, 2030 йилга қадар 100 фоизи электромобилларга алмаштирилади.

Бюджет ташкилотлари ва давлат корхоналарида 2022 йилдан бошлаб харид қилинадиган транспорт воситаларининг камида 20 фоизи электромобиллар бўлиши талаб этилади. Электромобиллар импорти ва зарядлаш станциялари учун солиқ ва божхона енгилликлари киритилиши кутилмоқда.

2030 йилга бориб бюджет пулларидан бензинда юрадиган автомобил сотиб олиш ман этилади.