Расул Кушербаев - солиқчилар пасткаш эмас!

Расул Кушербаев - солиқчилар пасткаш эмас!

Солиқ тизимига ишга кирганимга бу йил 13 йил тўлади. Шу йиллар давомида тизимнинг қанчалик машаққатини кўрган бўлсам, шунга яраша унинг шарафли касб эканлигиниям   гувоҳи бўлдим. Фаолиятим давомида 13 нафар раҳбар билан ишлашдим. Уларнинг ҳар бирини ўзига яраша характери бор. Бири ўта талабчан бўлса, яна бири ҳар бир ишда тезкорликни талаб этарди. Лекин  бўлим топшириғини ўз вақтида бажаргандирман бирон маротоба шу раҳбарлардан  эътирозли танбеҳ эшитганим йўқ. Аллоҳга беҳисоб шукурки, олдинги раҳбарларим учун ҳалигача камтар, тарбияли, билимдон  ходим сифатида эъзозланиб келаман.

Гап шундаки, Расул Кушербаевни халқпарвар депутат сифатида мен ҳам ҳурмат қиламан. Ҳозирда ижтимоий тармоқларда  солиқ қўмитаси депутат Расул Кушербаевни судга берганлиги, раисимизни ходимларни сўкканлиги  борасида бўлар-бўлмас гап сўзлар тарқалмоқда. Биринчидан, қўмита  Расул Кушербаевни тизимни танқид қилгани учун эмас солиқчиларнинг ҳатти ҳаракатини пасткашлик деб баҳо бергани учун судга берди. Тўғри солиқчилар орасида айрим ходимларнинг ўз хизматига нолойиқлиги боис баъзида тизим обрўйига путир етказмоқда. Бироқ бу дегани ҳамма солиқчилар ҳам пасткаш дегани эмаску?

 Иккинчидан, раҳбар бўлгандан кейин топшириқ беради, уни бажармаган ходимни бир огоҳлантиради, икки огоҳлантиради, керак бўлса сўкади-да.

Мениям кўнглимни оғритган нарса нега юрт тинчлиги йўлида, уни иқтисодий таянчини мустаҳкамлаш йўлида тинмай иш олиб борувчи солиқчи пасткаш бўлиши керак? Халқимизда пул  жигардан бўлади деган гап бор. Расул Кушербаев минг халқни дардида яшасин солиқчилар бўлмаса очиқ осмон остида яшаётган кимдир жигаридан суғуриб унга ойлик қилиб бера оладими?

Шу депутатни оиласи тинч ва осойишта замонда яшаяпти. Фарзандлари замонавий илм масканларида таълим олаётгандир. Албатта депутат отни калласидек ойликни олганидан кейин оиласи, ўзи учун зўр шарт-шароит яратадида. Солиқчининг меҳнати у учун пасткашлик.

Қўмита бу одамни судга бериб тўғри қилди. Ўйламанки, суд адолатли қарор қабул қилади деган умиддаман. Чунки виждонан вазифасини адо этаётган мен каби минглаб солиқчилар пасткаш эмас, улар ана шундай фидоий хизматлари ортида юртни иқтисодий равнақини таъминлаяпти.

Гулчеҳра Урдушева, Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармаси бош инспектори, Ҳуқуқий тарғибот аълочиси