Ўсмир бола маиший техника ва телефонларни бепул тарқатиш акцияси ҳақидаги ёлғон хабарларни тарқатиб, бировларнинг пластик карталаридан пул ўғирлаган

Ўсмир бола маиший техника ва телефонларни бепул тарқатиш акцияси ҳақидаги ёлғон хабарларни тарқатиб, бировларнинг пластик карталаридан пул ўғирлаган

Самарқандлик ўсмир бола маиший техника ва телефонларни бепул тарқатиш акцияси ҳақидаги ёлғон хабарларни тарқатиб, 28 кишининг пластик картасидан пул ўғирлаган. Бу ҳақда ИИВ хабар бермоқда. 

Сурхондарё вилояти Бандихон туманида яшовчи фуқаро ички ишлар идорасига ариза билан мурожаат қилиб, телеграм мессенжери орқали “Техномарт Акция” номли профиль эгаси “Самсунг А-72” русумли телефон аппаратини ютиб олдингиз деб айтган ва етказиб бериш учун арзимас пул сўраган. Шу тариқа, фирибгар фуқаронинг картасида бўлган жами 1.500.000 сўм миқдоридаги пулларни ечиб олган.

Суриштирув ишлари давомида мазкур шахс бундан ташқари яна 27 нафар фуқарони алдагани аниқланган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Самарқанд вилояти, Нарпай туманида яшовчи 17 ёшли ўсмир бу ишга қўл урганлиги юзага чиққан.

Ушбу фуқарога нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Коммент қолдириш:


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив