Кредит қарзи эвазига автомашина хатловга олинди

Кредит қарзи эвазига автомашина хатловга олинди

Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 14.02.2022 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор А.Ш. дан ундирувчи "Агробанк" АТБ Жиззах ҳудудий филиали фойдасига 15 560 900 сўм кредит қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушди. Унга асосан қарздор номига расмийлаштирилган мулклар мавжудлигини аниқлаш мақсадида ваколатли органларга юборилган сўров хатларига кўра қарздорга тегишли давлат рақам белгиси 25N025HА бўлган, 2010 йилда ишлаб чиқарилган оқ рангли Спарк русумли автотранспорт воситаси мавжудлиги ва ҳозирда фуқаро Н.Қ бошқарувида эканлиги аниқланди. Тезкор қидирув тадбирлари натижасида қарздорга тегишли авротранспорт воситаси топилиб вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига қўйилди.

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан қарздорлик тўлиқ қопланди. Шу билан ижро ҳужжати амалда тамомланди.

Ф.Боймирзаев - Бюронинг Жиззах шаҳар бўлими давлат ижрочиси