Одамлар квартира ва машиналаридан маҳрум бўлишмоқда. Оддий киши нима қилиши ва қандай яшаш керак?

Одамлар квартира ва машиналаридан маҳрум бўлишмоқда. Оддий киши нима қилиши ва қандай яшаш керак?

Ўзбекистонда адолатли деб аташ мумкин бўлмаган ишлар сони ортмоқда. Қурувчи томонидан ўз хонадонидан мажбуран чиқарилган аёл яқинда ҳаётдан кўз юмди. Ҳозир эса қонунан машина сотиб олганларнинг автомобили тортиб олинмоқда. Аниқланишича, уларга тақиқ қўйилган экан. Бундай машиналар сони 74тани ташкил қилади. Сиз ҳам улардан бири бўлишингиз мумкин. Эртага   хонадонингизга суд ижрочилари келиб, расман харид қилинган ва нотариус томонидан текширилган   автомобилингизни мусодара қилиши эҳтимолдан холи эмас.

Масалан, биринчи эгасининг қарзлари туфайли машинасидан "айрилган" янгийўллик электрик Сергей Межерицкий ҳалол сотиб олган мол-мулкини сақлаб қолиш учун бормаган жойи қолмаган. Интернет туфайли у ўзига ўхшаган бахтсиз инсонларни топиб, уларнинг қўллаб-қувватлашига эришган   бўлсада, масаласи жойидан силжигани йўқ.

Икки йил олдин, Сергей  фойдаланилган “Спарк” автомашинасини сотиб олган. 2020 йилнинг октябрь ойида эса, бу одамнинг автомобили мусодара   қилинган ва жарима майдончасига олиб борилган. Аниқланишича, бу автомобиль биринчи эгасининг катта қарзлари учун банкка топширилиши керак экан. Собиқ эгаси У. Хайдаров эса қатор моддалар, хусусан солиқ тўламаганлиги учун қамоққа олинган. Суднинг 2019 йил 12 ноябрдаги қарори билан Хайдаровга тегишли бўлган жами 74 автомобил банк фойдасига олиб берилиши керак.

Сергейнинг турли идораларига қилган мурожаати фойда бермаган. Лекин у мулки учун курашишни   давом этмоқда. У   истеъмолчилар ҳамжамияти орқали   шу каби жабрланганларга бирлашишни сўраб, даъват қилган. Ахир яна 73 киши машинасидан айрилиши мумкин. Глобал тармоқ туфайли тошкентлик яна бир жабрланган фуқаро топилган. Учинчи жабрдийда Янгийўлдан эканлиги аниқланган.  

Банкнинг ўзи (АТБ “Савдогар” Шайхонтохур филиали) машинларни собиқ эгаларидан тортиб олишга шошилаётгани йўқ. Сергейнинг айтишича, унинг “Спарки” уйда бўлиб, яхшиямки жарима майдончаси учун пўл тўланмаяпти. Бироқ машинадан фойдаланишнинг имконияти йўқ. Автомобиль бир жойда турганлиги боис, ишдан чиқмоқда.

Сергей Межерицкий, Янгийўлда яшайди

Batafsil.uz.   чоп қилган хабардан сўнг, мен билан Шерзод исмли киши боғланди. Унга ҳам “Кобальт” машинаси “мерос” бўлиб қолган экан. Суд томонидан берилган рўйхат бўйича тақиқ қўйилган бошқа машина эгаларини ўзим излаб кўрдим. Улардан бирини Янгийўлдан топдим. Манзилига борсам, уйда йўқ экан. Қариндошлари билан гаплашдим. Аввалига улар мени фирибгар деб ўйлаб, ишонишмади. Кейин эса ўзлари қўнғироқ қилишди. Маълум бўлишича, машинанинг эгаси яқинда вафот этган экан. Автомобилни қайта расмийлаштириш учун нотариусга боришганида, унга тақиқ қуйилганлиги   аёнлашган. Бу муаммони қандай ечаётганим билан қизиқиб кўришди.

Мол-мулкимни қайтариш учун кўплаб ташкилотларга мурожаат қилдим. Ҳозирча натижа бўлгани йўқ. Адлия вазирлиги олди-сотди битимини расмийлаштирган нотариуснинг фаолиятини текширди. Мутахассисларнинг фикрича, у ҳамма ишни тўғри ва қонуний бажарган. Ўша пайтда, яъни 2018 йилда, автомобилда муаммо бўлмаган, мусодара тўғрисидаги қарор 2019 йилда қабул қилинган. Яъни бу масалада унинг айби йўқ.

Интернет орқали ёзганимдан сўнг, ҳуқуқшунос Гузаля Касимова мутлақо текин ёрдам таклиф қилди. Маслаҳатлари учун   рахмат. Сўнгги мурожаатим Инсон ҳуқуқлари бўйича Омбудсманга   йўлланган. Ҳозирча жавоб келгани йўқ.

Негадир айримлар буни “шов-шувли” иш, қандайдир тергов олиб борилаётганини айтишмоқда. Ундай бўлса, нима сабабдан мени ва бошқа жабрланганларни ҳеч қаерга чақиришмаяпти? Менда барча ҳужжатлар бор. Машинани қонуний ва ўз пулимга сотиб олганлигимни исботлашим мумкин.

Билган кишилар менга яхши адвокатни тавсия қилишди. У билан бирга фуқаролик судига даъво киритиб, қонунга итоаткор истеъмолчи сифатида мулким учун курашмоқчиман. Буни қонуний йўл билан ҳал қилиб бўлмайди, деганлар ҳам йўқ эмас. Давлатимизда ғаройиб ҳодисалар юз бермоқда. Одамларнинг уйлари, ери ва машиналари тортиб олинмоқда. Қандай яшаш    мумкин ва нима қилиш керак? Хотиним билан 10 йил ишлаб, бу машина учун пул тўпладим. Демак, бир дақиқада уни шунчаки қўлдан бериб боришим керакми?

Шерзод Юсупов, Тошкентда яшайди

- Ота-онам 2015 йилда "Кобальт" сотиб олиб, онамнинг номига расмийлаштиришди. У икки йил олдин вафот этди. Машина узоқ вақт бўш турди. Яқинда машинамни сотдим ва ота-онамнинг машинасини мерос қилиб расмийлаштирмоқчи бўлдим. Нотариус машинага тақиқ қўйилганлигини айтди. Менга прокуратуранинг Учтепа бўлимига мурожаат қилишимни айтишди. Мурожаатимга 15 кун ичида жавоб олдим. Мен уни ўқиб чиқдим, лекин аввалига ҳеч нарса тушунмадим. Ходимлар буни менга тушунтиришга ҳаракат қилишди, лекин мен барибир тушунмаяпман. Шунча йилдан бери машина муаммосиз юрган бўлса, бу тақиқ ҳеч қаердан келди!

Кейинчалик Олий судга мурожаат қилдим. У ердан тақиқ олиб ташлангани ҳақидаги қандайдир маълумотнома келтиришни сўрашди. Бирор киши шундай маълумотнома келтирдими, деб   айтганимда, улар йўқ дейишди. Ундай бўлса, маълумотномага юбориш нега керак?

Янгиликлардан Сергейнинг муаммоси ҳақида билиб олдим. Уни топиб, гаплашдим. Янгийўллик “жабрланган”нинг қариндошларини   ҳам кўрдим. Уларнинг айтишича, банкка кредитни тўлаш керак экан.   Бу қарийб   30 миллион сўмни ташкил қиларкан. Нега мен биров учун тўлашим керак? Бу менинг кредитим эмас, жиноят қилганим йўқ ахир. Шундай қилиб, машинасиз қолдим. Ўзимники сотиб, ота-онамникидан ҳам фойдалана олмайман. Нима қилишни ҳам билмай турибман..”