Саратон касаллиги турлари, кўп учрайдиган кўринишлари ҳақида биласизми?

Улашиш:

Оддий одам учун бу дард ўлим ҳукми билан баробар. Лекин аслида саратон касаллиги турлари жуда ҳам хилма-хил бўлади. Унинг бази турлари осонликда аниқланади ва самарали даволанади. Касаллик тўғрисида кўпроқ билмоқчи бўлсангиз, у ҳақида ҳамма билиши керак бўлган хақиқатлар.

Саратон касаллиги турлари

Тиббиёт фанида онкологик касалликлар қайси аъзоларда учрашига қараб гуруҳларга бўлинади. Умуман олганда саратон деб фақат эпителий ҳужайрларда учрайдиган ўсмаларга айтилади. Хавфли ўсмаларнинг бошқа турлари масалан мушаклар ҳамда суякларда учрайдиганларига саркомалар деб аталади. Лимфомалар эса лимфа тугунларини шикастлайди.

Ўсма 2 хил бўлиши мумкин яхши ҳамда ёмон. Яхшилари барқарор, ўзгармайди атрофи ўзи ўсиб чиққан тўқима билан қопланган. Энг мухими кўпайиб организм бўйлаб тақалмайди, улар хавфсиз. Ёмон ўсмалар эса кўпайиб атрофдаги тўқималарни эгаллаб олади, метастазлар (бўлакларга бўлиниб тарқалиш) беради. Улар ўта хавфли.

Саратоннинг энг кўп учрайдиган кўринишлари

Бугунги кунга келиб касалликнинг 10 та тури энг кўп учрайди. Шулардан 8 таси одам аъзоларини, 2 таси эса қон ва лимфа аъзолар тизимини шикастлайди. Улар қуйидагилар.

Кўкрак бези саратони, ҳаммасини эрта ташхис халқ қилади

Бутун жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра ҳар йили 1.5 миллион аёлларга бу диагноз қўйилади. Ўтган асрларда асосан қари ёшдаги аёллар оғриган бўлса, эндиликда борган ёш аёллар ҳам бу дардга чалинмоқда. Бу қўрқинчили дард лекин давоси бор, қанча эрта ташхис қўйилса шунча яхши.

Кўкрак бези ўсмаси келиб чиқиш сабаби шифокорларга ҳозирча номаълум. Экология ва ирсият муҳим роль ўйнаши аниқланган. Қишлоқ аёллари шаҳар аёлларига нисбатан 30% камроқ касалланади.

Саратон 4 босқичда боради. Агар касаллик 1-босқичда аниқланса 5-йил ичида яшаб қолиш имконияти 94%, 2-босқичда аниқланса 79%. 4-босқичда аниқланган ўсмани деярли даволашнинг иложи йўқ, бунда шифокор фақат бемор аҳволини енгиллаштиришга ҳаракат қилади. Касалликни ўз вақтида аниқлаш, унинг аломатларини олдиндан пайқаб мутахассисга мурожаат қилиш инсон ҳаётини сақлаб қолади.

Ракни даволашда 5 йил давомида яшаб қолиш кўрсаткичи деган тушунча кенг ишлатилади. Бу кўрсаткич қанча юқори бўлса, шунча тузалиб кетиш эҳтимоли юқори бўлади.

Даволаш усуллари:

  1. Жарроҳлик йўли билан. Бу даволлашнинг асосий усулларидан бири. Ўсманинг ўчамларига қараб кўкрак бези сақлаб қолиниш ёки бутунлай олиб ташланиши мумкин. Буни даволовчи шифокор ҳалқ қилади.
  2. Кимётерапия. Ҳар хил кимёвий дорилар қўлланилади. Кўпинча операциядан олдин ёрдамчи восита ёки жарроҳликдан сўнг касаллик қайталамаслиги учун ишлатилади. Одатда 3-6 ой мобайнида қўлланилади. Ниҳоятда организмга заҳарли таъсир кўрсатади. Қон ҳосил бўлиш, иммунитет жараёнларини бузулишига, соч, қош-киприкларни тўкилишига оиб келади.
  3. Радиотерапия ёки нур терапияси. Бу усулда ўсимта кучли рентген апаратига ўхшаш асбоблар орқали нурлантирилади. Бу ёрдамчи усул дард қайталамаслиги учун жарроҳликдан сўнг ёки олдин операцияга тайёрлаш учун тайинланади. Кимётерапиядан фарқи унчалик заҳарли эмас, лекин мураккаб ҳар доим ҳам тайинлаб бўлмайдиган усул.

Буйрак саратони

Ҳар йили касалликнинг бу тури билан 190000 киши оғрийди, 90000 дан кўпроқ киши ўлим топади.

Узоқ муддатгача кимётерапия препаратларига таъсирчан эмас деб хисоблаб келинган. 

Хозирда тадқиқотчилар борган сари даволашда яхши натижаларга эришиб келмоқда. Ўсма 1-босқичда аниқланса ҳар 10 та бемордан 9 таси яшаб кетади. Охирги 4-босқичда аниқланган ўсмани эса енгиб бўлмайди.

Тўғри Ичак ўсимтаси

Ичакни шикастлайдиган саратон турлари ичида бу ўсмалар ўзини узоқ муддат 20-25 йил ўсишига кўра бошқалардан ажралиб туради.

Баъзида янги хавфли хосилалар полиплардан ривожланади. Полиплар тўқималарнинг шиллиқ қаватлари устидан аномал ўсиб кетишидир. Улар деярли ҳар 2 та одамдан биттасида бор. Лекин кўпчилик уларга эътибор бермайди. Полипларнинг 10 % камроғи хавфли ўсмаларга айланди.

Лимфома – саратон касаллиги турлари ичида энг мураккаби

Лимфа тугунлари организмда ҳар хил чиқиндилардан, айниқса вирус бактериялардан тозаловчи фильтр вазифасини бажаради. Улар овал формада бўлиб, бутун организм бўйлаб жойлашган. Лимфа тугунлари лимфа томирлари билан бирлашиб мураккаб тизим ҳосил қилади. Лимфома ҳам мураккаб касаллик, турли туман кўринсиҳларга эга. Уларнинг ичида Ходжкин ва Неходджкин лимфомалари айниқса хавфли.

Ўпка саратони шафқатсиз

Саратон касаллиги турлари ичида инсоннинг энг бешафқат қотили. Асосий сабаби тамаки махсулотларини чекиш ҳисобланади. Кўпроқ 55-60 ёшдаги одамларда учрайди. Ўпка мураккаб тузилгани ва ўсма тез ривожланганлиги сабабли эрта ташхис қўйиш қийин. Охирги босқичларида эса аллақачон ҳаммаси кеч бўлади. 2010-йилнинг ўзида 175000 дан зиёд одам умрига зомин бўлган.

Простата бези ўсмаси.

Агар касаллик эрта аниқланса, ўсма бездан ташқарига чиқмаган бўлса 95% ҳолларда муваффақиятли даволанади. Лекин ўсманинг хавфли томони белгиларсиз узоқ муддат кечиши. Катта ёшдаги эркаклар тез-тез уролог кўринишидан ўтиб туриш керак. Ундан ташқари бовул қилишга кўп чиқиш, сийдик ва спермада қон бўлганда тезда шифокор мурожат қилиш зарур.

Қалқонсимон без ўсмаси деярли безарар.

Бу турдаги ўсмалар яхши ҳамда нисбатан осон даволанади. Кўпинча уни томоқда шиш пайдо бўлганда ёки беморнинг ютишга қийналаётганлиги тўғрисидаги шикоятидан сўнг аниқланади. 95 % ҳолатда ўсма атрофдаги тўқималарга хавф солмайди. Фақатгина 5 % ҳолларда тажавузкор, ёмон ўсимталар учрайди.

Қон саратони – Лейкоз, оқ қон.

Оқ қон икки хил формада учрайди.

  • Ўткир ва тез тарқалувчи.
  • Сурункали секин тарқалувчи.

Сурункали формалари тўғри даволанса касалликни назоратга олиш мумкин. Касалликнинг бундай формасига йўлииқан беморлар шифокорлар ёрдами билан 10 йиллар мобайнида яшаш имкониятига эга. Ҳозирги кунда жуда кўп беморлар сурункали лейкозга қарши курашиб яшаб келмоқда.

Сийдик пуфаги ўсимтаси

Сийдикдаги қон сийдик пуфаги саратони асосий ва биринчи симптоми. Кўпроқ эркакларда учрайди. Пайдо бўлишига асосий сабаб сийдик таркибидаги заҳарли моддалар, сийдик қопи деворини емиради. Сийдикка заҳарли моддалар тамаки маҳсулотларидан, автомобиль газларидан ўтиш мумкин. Янги ишлаб чиқарилган препаратлар анча самарали таъсир кўрсатмоқда.

Тери саратони.

Саратон касаллиги турлари ичида тери меланомаси алоҳида аҳамиятга эга чунки, беморнинг ўзи теридаги ўзгаришлаарнинг олдиндан пайқаб қолиш мумкин. Айниқса холларга, терининг ранги тасодифан ўзгарган соҳаларга эътибор бериш керак.

Қуйидаги белгиларга эътибор бериш лозим.

  • Ассиметрия (холнинг бир бўлаги иккинчи бўлагига тўғри келмайди)
  • Холнинг четлари нотекис
  • Алоҳида олинган холнинг ранги бошқа холлар рангидан фарқ қилади.
  • Диаметри 6 мм дан катта.

Тери ўсмалари ичида меланомлар тез ўсишига кўра хавфли.

Онкология кундан-кунга ривожланиб бормоқда, шунга яраша даволаш усуллари ҳам такомиллашябди.

Ҳозирги кунда саратон илгаригидек умидсиз, тузалиб кетишга имкониятсиз дард эмас.

Ўзингизга эътиборли бўлинг!

MedLife.Uz материаллари асосида тайёрланди.

Ибрагимов Дилшод Сирлиевич - Республика Ихтисослаштирилган

Онкология ва Радиология Илмий -  Амалий тиббиёт маркази Жиззах

филиали поликлиника бўлими мудири, шифокор маммолог

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.