1 апрелдан 65 ёшдан юқори фуқаролар, хавф ости гуруҳига мансуб бўлган тиббиёт ходимлари биринчи галда эмланади

Улашиш:

1 апрелдан барча вилоят марказлари қолаверса шаҳар марказларида ташкил этилган эмлаш пунктларида 65 ёшдан юқори бўлган шахслар ва улар билан бир қаторда хавф ости гуруҳига мансуб бўлган тиббиёт ходимлари биринчи галда эмланади.

Коронавирус инфекциясига чалинган беморларни даволаш билан шуғулланадиган тиббиёт муассасалари ходимлари, тез тиббий ёрдам тизими ходимлари, шошилинч тиббий ёрдам тизими ходимлари, юқумли касалликлари шифохонаси ходимлари, коронавирусга лаборатория ташхисоти билан шуғулланадиган лаборатория ходимлари ва бирламчи тиббий-санитария хизмати ходимлари биринчи навбатда бепул эмланиши кўзда тутилган.

Эмлаш бир пайтнинг ўзида COVAC дастури орқали AstraZeneca вакцинаси ва Хитой билан Ўзбекистон ҳаммуаллифлигида ишлаб чиқарилган ZF-UZ-VAC 2001 вакцинаси билан бошланади. Бунда бир тартиб амал қилади. Демак, биринчи эмлашни қайси вакцина билан олган бўлса ўша шахс иккинчи эмлашни айнан ўша турдаги вакцина олиш билан якунлайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мазкур вакциналар дастлаб қайси ҳудудлардан бошлаб ва кимлар биринчи бўлиб эмланиши ҳақида ёзгандик.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.