Ботаника боғида велосипед, самокат ва скутерларда ҳаракатланиш тақиқланди

Улашиш:

Тошкент Ботаника боғи ёш болалар, ёши улуғ инсонлар ва бошқа ташриф буюрувчиларга қулайликлар яратиш мақсадида 2021 йил 1 июндан «хавфсиз ҳудуд» деб эълон қилинди. Бу ҳақда фанлар академияси хабар берди.

Қайд этилишича, шу муносабат билан боғ ҳудудида велосипед, самокат ва скутерларда ҳаракатланиш қатъиян тақиқланади.

  


Ботаника боғи ҳақида маълумот

Ботаника боғи Тошкентнинг жануби-шарқий қисмида жойлашган бўлиб, майдони 65 гектар бўлган алоҳида экотизим ҳисобланади. У тирик ўсимликлар тўпламига (генофонд) эга ва мамлакатдаги энг ноёб объект сифатида баҳоланади.

Ботаника боғида хозирги кунда 43 гектар дендрарий, 5 гектар манзарали питомниклар, 1 гектар тропик ва субтропик ўсимликларнинг оранжереяси, шунингдек иссиқхона ва 16 гектар ихотазор дарахтлар мавжуд. Дендрарий ўсимлик дунёсини табиий минтақаларга бўлиб ўрганишга асосланган ҳолда ташкил қилинган (Энглер тизими бўйича).

Ботаника боғида 10 км дан ортиқ асосий йўлаклар мавжуд. Қишки боғ (оранжерея) лаборатория биноси билан биргаликда 6 та блокдан ташкил топган 1200 м2 майдонни ўз ичига олган. Ботаника боғи иссиқхонаси қишда ҳам тропик ва субтропик ўсимликлар коллекцияси билан ўз яшиллиги ва кўркамлигини сақлаб туради.

Ҳозирги кунда Ботаника боғида 3 та илмий лаборатория мавжуд бўлиб, уларда 20 та илмий ходим ишлайди. 2 та фан доктори, 10 та фан номзоди, 7 та кичик илмий ходим. Сўнгги 3 йил ичида 1 та докторлик ва 4 та номзодлик диссертатсиялари ҳимоя қилинди ва ушбу тадқиқотчилар тадқиқот ишларини самарали давом эттирмоқдалар.

Ботаника боғи фаолияти, уни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари Фанлар академияси раҳбарияти ва Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан тизимли равишда амалга ошириб келинмоқда.

Тиббиёт ва фармацевтика саноатини доривор ўсимликлар билан табиий ўсимлик популятсиясига зарар этказмасдан хомашё билан таъминлаш учун доривор ўсимликларни кўпайтириш бўйича ботаника боғида олиб борилган тадқиқотлар соғлиқни сақлаш тизимида самарали натижалар бермоқда. Декоратив ўсимликларга оид илмий тадқиқотлар шаҳар ва боғларни, шаҳар инфратузилмасини ва атроф-муҳит шароитларини яхшилашда муҳим рол ўйнайди. Ботаника боғи экспозицияларида етиштирилган маҳаллий ва чет эл ўсимликлари таълим тизимида ёшларнинг экологик тарбиясини шакллантиришда ўзига хос ўрин тутади. Авлодлар, табиатга бўлган муносабатини ижобий ўзгартиришда муҳим ҳисобланади.

 

 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.