«Мантиққа тўғри келмайди». Зафар Ҳошимов ҳокимларнинг халқ депутатлари кенгашларига раҳбар бўлиши ҳақида

Улашиш:

Тадбиркор, «Korzinka.uz» супермаркетлар тармоғи асосчиси Зафар Ҳошимов Twitter ижтимоий тармоғида бўлиб ўтган аудиочатлардан бирида ҳокимларнинг ўз ҳудудидаги халқ депутатлари кенгашларига бошчилик қилиши масаласига тўхталиб ўтди.

Унинг фикрича, ижро этувчи, қонун чиқарувчи ва суд органлари бир-биридан айро бўлиши, бири бошқасини назорат қилиб туриши керак — бу демократия принципларидан бири. Улар орасидаги ҳар қандай туташув, манфаатлар тўқнашувига олиб келади.

«Ижро ҳокимияти устидан жамоатчилик назорати ўрнатилади. Энди назорат қилинаётган органнинг раҳбари ўша назоратчиларга ҳам раҳбар бўлиши, менимча, мантиққа тўғри келмайди. Уларни ажратиш керак.

Бундан ташқари, ҳар бир кенгаш (туман/шаҳар, вилоят, Олий Мажлис) депутатларига ойлик берилиши керак. Агар бу учун ҳудудий бюджетда маблағ бўлмаса, бу кенгашнинг ўзи ҳам бўлмагани яхши.

Шунингдек, туман ёки шаҳар кенгаши депутатлари ҳам бунга иш сифатида қараши керак. Кенгаш аъзолари асосий ишидан чекиниб тургани тўғри бўлади. Чунки Сенатдаги манфаатлар тўқнашуви ўша кичкина туман кенгашида ҳам бўлиши мумкин
», — дейди у.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.