“Ринг” — айлана маъносини берса, нега боксдаги ринг квадрат шаклида?

Улашиш:

Бокс — жанг санъатининг энг қадимий турларидан бири бўлиб, оддий кўнгилочар ўйинлардан профессионал спорт туригача бўлган узоқ йўлни босиб ўтган. У 1904 йилда Олимпия ўйинлари дастурида пайдо бўлган, ўшандан буён унинг деярли барча нарсалари ўзгарган — фақатгина жанг қилиш учун майдоннинг шакли бундан мустасно.

Лекин у аслида квадрат кўринишида бўлса, нега биз уни ринг деб атаймиз?

Илгари жанглар айлана кўринишидаги майдонда ўтказилган, боксчининг ўлимидан сўнг барчаси ўзгарган

Муштлашувлар инсониятга қадим замонлардан бери маълум. Жанг саҳналарининг илк тасвирлари Шумер ғорларидан топилган, қоятош расмлари эса минг йиллар олдин яратилган. Замонавий бокснинг илк аждодлари Месопотамиядан Миср ҳудудига, у ердан эса Қадимги Юнонистонга ўтган деб ҳисобланади. Айнан ўша ерда муштлашув жанглари алоҳида машҳурликка эришган.

Кейин жанглар тўғридан тўғри ерга чиқилган доира марказида ўтказиладиган бўлган — ундан ташқарига чиқиш қатъиян тақиқланган. Баъзида жанглар учун майдон арқон билан ўралган, лекин кўпинча томошабинларнинг ўзи жангчилар атрофида ҳалқа ҳосил қилган.


Бу шаклдаги бокс XVIII асрга қадар мавжуд бўлиб, ундан сўнг инглиз спортчиси Жек Бротон жанг қоидаларини мустақил равишда ўзгартиришга қарор қилган.

Бротоннинг рақибларидан бири жангдан сўнг вафот этгач, ушбу фожиа бокс учун аниқ регламент ишлаб чиқишга ундади. Бротон қоидалар тўплами бўйича ишни 1743 йилда якунлади — у етти банддан иборат бўлиб, энг биринчиси рингнинг шакли билан боғлиқ эди.

Бротонга томошабинларнинг жангга аралашиши ва натижага таъсир қилиши ёқмасди — атрофдаги одамлар эмоцияга берилган вақтда боксчиларни туртиб юборган ва баъзан уларни мушт билан урган ҳам.

Шу сабабли Жек жангларни майдонларда ўтказишни ва у доира шаклида эмас, квадрат шаклида бўлишини таклиф қилади. Унга кўра, боксчилар ринг бурчакларида нафас ростлаб олишига ҳам имкон бўлади. Бротоннинг ғояларини ҳамма ҳам яхши қабул қилмаган, шунинг учун янги қоидаларни жорий қилиш жараёни 100 йилдан ортиқ вақт давом этди ва фақатгина 1867 йилда якунланди — Квинсберри Маркиз Жон Шолто Дуглас уларни ниҳоят мустаҳкамланишига ёрдам берган.

Унинг хизматлари эвазига илк квадрат ринг пайдо бўлган.

Шундан буён ринг квадрат шаклида бўлган — бу қоидалар билан мустаҳкамлаб қўйилган. Ҳозирда унинг ҳажмини ташкилотларнинг ўзи белгилайди

Тасдиқланган қоидаларга кўра, жанглар томонлари 24 фут — етти метрдан сал кўпроқ бўлган тўртбурчак майдонда ўтказилиши лозим эди. Рингнинг периметри бўйлаб иккита арқон тортилган ва рингга чиқиш бўйича (подиум) эса қоидалар белгиланмаган. Ўшандан буён бокс саноати жуда жиддий ўзгаришларга учраган, аммо рингнинг ўзида ўзгаришлар камроқ бўлган.

Замонавий жанг майдони аввалгиларидан кичикроқ ҳажмда бўлса-да, ҳар бир ташкилот аниқ ўлчамларни ўзи белгилайди. Энди ринг махсус ўрамларга эга тўрт қатор арқон билан ўралган — улар боксчиларнинг жароҳат олиш хавфини минималлаштиришга ёрдам беради. Шунингдек, рингнинг юзаси юмшоқ бўлиши лозим.

Айлана шаклидаги майдонлар ўтмишда қолиб кетган бўлса-да, “ринг” атамаси ҳамон ишлатилади. У бокс пайдо бўлган даврдан буён мавжуд бўлиб, юз йиллар давомида унинг ажралмас қисмига айланган. “Ринг” — анъаналарга ҳурмат белгиси. 

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.