Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Парламентга мурожаатида Ўзбекистондаги камбағаллик ҳақида гапирди.
"Ўзбекистонда камбағалликни камайтириш керак. Бунинг учун аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, халқнинг ички хоҳиши, салоҳиятини уйғотишимиз лозим. Биринчи марта Жаҳон банки ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда Ўзбекистонда камбағалликни камайтириш дастури ишлаб чиқилади", деди Давлатимиз раҳбари.