Президент Шавкат Мирзиёев Парламентга мурожаатномасида оммавий ахборот воситалари ҳақида гапириб ўтди.
“Яна бир муҳим масалага эътиборингизни қаратмоқчиман:
Ўтган 3 йил ичида сўз эркинлигига, ОАВ, журналист ва блогерларнинг эркин фаолият юритишлари учун кенг имкониятлар яратилди. Бундан кейин ҳам уларга ана шундай замин яратамиз!
Мен профессионал журналистларни ҳамиша ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрман”, деди Президент.