Шавкат Мирзиёев: Ҳокимлар 10-15 нафар истеъдодли ёшни саралаб, уларни тарбиялаб, рағбатлантиради

Улашиш:

Аввалроқ, давлатимиз раҳбарининг ёшлар форумидаги иштироки, сўзлари ва ташаббуслари навқирон авлодга катта мотивация бағишлаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Форумда истеъдодли болалар учун имконият яратиш, кўрик-танловларнинг ғолиб ва совриндорларини доимий қўллаб-қувватлаш муҳимлиги таъкидланди.

"Агар масалага чуқурроқ қарайдиган бўлсак, эртага мана шундай ёшлар, туман ёки шаҳарнинг “олтин фонди”га айланади ва шу ҳудуднинг обрўсини юксалтиришга хизмат қилади. Шунинг учун ҳар қайси туман ва шаҳар ҳокимига 10-15 нафар мана шундай истеъдодли ёшни саралаб, уларни ҳар томонлама тарбиялаш ва мунтазам рағбатлантириш тизимини йўлга қўйиш вазифаси топширилади", деди Шавкат Мирзиёев.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.