Бахмаллик аёллар учун тренингда нималар ўргатилди?

Улашиш:

Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳатлар самарасида турли мулкчилик ва хўжалик юритиш тизими такомиллашиб бормоқда. Қишлоқ хўжалик ва чорвачилик маҳсулотлари етиштиришда шахсий ёрдамчи, дехқон ва фермер хўжаликлари иқтисодий барқарорликнинг қудратли омилига айланмоқда. Чорвачилик озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда. Унинг улуши мамлакатда ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг 46,5 % ни ташкил этмоқда. Қорамолчилик чорвачиликнинг етакчи тармоқларидан бири бўлиб, аҳолини сут ва гўшт маҳсулотлари ҳамда енгил саноатни тери ва бошқа хом ашё билан таъминлашда устуворликка эга. Етиштирилаётган сутнинг 99 % ва гўштнинг 63 % қорамолчиликка тўғри келар экан.

Жиззах вилоятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 22 февралдаги «Халқаро қишлоқ хўжалиги тараққиёти жамғармаси иштирокидаги «Ўзбекистоннинг сутчилик соҳасида қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2795-сонли қарори ижросини таъминлаш борасида Бахмал туманида 20  фаол аёлларига, уй бекалари ва фермер аёллардан иборат бўлган гуруҳга қишлоқ хўжалигида гендер тенглигини таъминлаш бўйича семинар тренинг бўлиб ўтди.

Семинар тренингда ўз тадбиркорлигини бошлаш, наслли қорамол сотиб олиш, уй шароитида сутни қайта ишлаш, сутни соғиб олиш ускунаси харид қилиш, сут маҳсулотларини сақлаш, қайта ишлаш ва қадоқлаш техника ва технологиялар харид қилиш масалалари бўйича билимлар берилди ва кредит олиш ҳамда тадбиркорлик билан шуғулланишда гендер тенгликни таъминлашга оид нормалар ҳақида маълумотлар берили.

Семинарнинг бошидаёқ Қутлуғобод  МФЙда яшовчи  фаол уй бекаси Имомова Насиба, Мўғол ҚФЙ Умарова Асал, Нушкент МФЙ Тохирова Маъмура, Тонготар ҚФЙ Туракулова А, Нурафшон  ҚФЙ Мурадова С, Халилова М.лар ўз тиришқоқлиги ҳамда қорамолни боқиш, сутни қайта ишлаш ва қадоқлаш техникалари билан қизиқишларини ва бу борада кредит олишда  амалий ёрдам кераклигини айтиб ўтишди. «Ўзбекистоннинг сутчилик соҳасида қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш» лойиҳаси Гендер бўйича мутахассиси томонидан бугун мамлакатда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг тадбиркорлик ва фермерлик соҳасида муносиб иштирокини таъминлаш, истеъдодларини рўёбга чиқариш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка жалб этиш, сиёсий, ҳуқуқий саводхонлигини юксалтириш учун барча шароитлар яратилганлиги ва лойиҳада хотин қизларнинг иштироки ҳақида маълумот берди. Туман ҳокимлиги, Хотин қизлар қўмитаси мутахассиси  ҳам аёллар тадбиркорлиги ва фермерликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш масаласига кенг эътибор қаратиб, бу борада, хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш орқали, чекка қишлоқларда фаолият юритаётган аёлларга амалий ёрдам кўрсатишга катта аҳамият қаратиш лозимлиги эътироф этди. Семинар натижасида лойиҳа гендер тенглиги бўйича маслаҳатчиси ва хотин қизлар қўмитаси, банклар билан музакора олиб бориш, кредит ҳужжатларни тайёрлаш борасида ташаббускор гуруҳ тузилди ҳамда бу гуруҳга бир овоздан раҳбар қилиниб оддий уй бекаси Имомова Насибага семинар иштирокчилардан ишонч билдирилиб, раҳбар этиб сайланди Жиззах вилояти Бахмал тумани чекка маҳалласида ташкил қилинган Ташаббускор гуруҳнинг асосий вазифаларидан бири  маҳалладаги фаол хотин қизларни тадбиркорлик ва чорвачиликни ривожлантиришга жалб қилиш.

Бу гуруҳ 15 хонадонни ўрганиб чиқиб, 30 дан ортиқ хотин қизлар рўйхати шакллантирилиб «Ўзбекистоннинг сутчилик соҳасида қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш» лойиҳаси доирасидаги гендер тенглиги, кредит сиёсати ҳамда чорвачиликни ривожлантириш учун билим ва кўникмаларни олишга шай эканини билдиришди.

 

Н.Камалова -

“Ўзбекистоннинг сутчилик соҳасида қўшилган

қиймат занжирини ривожлантириш»

лойиҳаси гендер бўйича маслаҳатчиси

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.