Ҳабибнинг отаси UFC чемпиони спортдан қачон кетишини айтди

Улашиш:

UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси ва тренери Абдулманап Нурмагомедов ўғлининг спортдаги фаолияти ҳақида яна бир бор мулоҳаза билдирди.

Катта Нурмагомедовнинг атишича, ҳали мағлубиятга учрамаган чемпион 2-3 та жангдан сўнг октагонга чиқишни тўхтатиши керак.

«Ҳабиб 1,5-2 йилда фаолиятини тўхтатади. Максимум 3 та жангни кўзлаяпман. Иккитаси — нормал.

Нурмагомедовлар авлоди 32-33 ёшгача ўзининг энг кучли даврини кечиради, кейин пасайиш юз беради... Шундан сўнг эркакнинг иккинчи балоғат даври бошланади. Мушакларнинг чидамлилиги, эластиклиги камаяди, кўриш қобилияти пасая боради. Шунинг учун ҳам вақтида кетиш керак, сени кетказишларидан аввал», — деди Абдулманап Нурмагомедов.

Ҳабиб Нурмагомедов 31 ёшда. У 19 апрел куни америкалик Тони Фергюсон билан октагонга чиқади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.