Йил жангига саноқли кунлар қолди: Нурмагомедов нимадан хавотирда?

Улашиш:

UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов америкалик Жастин Гэтжи билан жангга қандай тайёргарлик кўргани ҳақида маълум қилди.

«Бу ҳам жисмоний, ҳам руҳий жиҳатдан оғир машғулот. Ҳеч ким вақтни тўхтатолмайди ва ўтмишни қайтаролмайди, бизга фақат сабр ва меҳнат ёрдам беради», — деди спортчи «Instagram»даги ўзининг саҳифасида.

Аввалроқ Жастин Гэтжи Нурмагомедовни қандай мағлуб этишни ният қилгани тўғрисида журналистларга гапириб берганди. Америкаликнинг сўзларига кўра, у кўпинча ўзининг жангларида «рақибларига оғриқ ва шикаст етказади». Ҳабиб билан бўладиган жангда ҳам шуни такрорлаш ниятида.

Эслатиб ўтамиз, Нурмагомедов — Гэтжи жанги UFC 254 мусобақаси доирасида 24 октябрь куни Абу-Дабидаги «Жангчилар ороли»да бўлиб ўтади. Ушбу шоуда томошабинлар иштирок этмайди. Бироқ мухлислар жангни телевизор орқали томоша қилиши мумкин.

Маълумот ўрнида шуни айтиш жоизки, россиялик спортчи шу пайтгача жами 28 та жанг ўтказиб, 28 марта ғалаба қозонган ва бирор марта ҳам мағлуб бўлмаган. Гэтжи ҳисобида эса 22 та ғалаба ва иккита мағлубият бор.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.