Қибрайда чемодандан топилган жасад бўйича 2 киши қамоққа олинган

Улашиш:

Аввалроқ, жорий йилнинг 8 август куни Қибрай туманида саёҳат жамадонида эркак кишининг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилгани ҳақида хабар берган эдик.

Бош прокуратура Матбуот хизматининг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов давомида 2 нафар шахсга нисбатан ЖКнинг 97, 169, 227 ва 241-моддалари билан айб эълон қилиниб, уларга “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.