Қўқонда киссавур жиноят устида қўлга олинди

Улашиш:

13 ноябрь куни куни соат 19:20 ларда Т.Х. Қўқон шаҳар Навбаҳор кўчасида жойлашган савдо мажмуасига харид учун келган И.Ш. исмли аёлнинг қўлидаги сумкасидан 700.000 сўм пули бўлган ҳамёнини киссавурлик йўли билан яширин равишда талон-тарож қилиб, ҳодиса жойидан яширинмоқчи бўлган вақтда Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ ва Фарғона вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ ППХ баталъони ходимлари томонидан ҳодиса жойида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 25,169-моддаси 2-қисми «а» банди (киссавурлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, суд томонидан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизматининг маълум қилишича, қонунчиликка асосан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.