Янги Ўзбекистоннинг бир қисми бўл

Улашиш:

Аҳолини рўйхатга олиш – бу  мамлакатнинг аниқ аҳолиси, унинг таркиби ва яшаш шароити тўғрисида маълумот олишга имкон берадиган миллий ахамиятга эга воқеаБу мамлакат аҳолисининг демографик,иқтисодий ваижтимоий маълумотларини тўплаш ва таҳлил қилишнинг ягона жараёни.

Бугунги кунда аҳолини рўйхатга олиш  дунёнинг деярли  барча мамлакатларида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгаши  (БМТ нинг ЭКОСОС) қарорларига мувофиқ амалга оширилаётган Аҳолини ва  уй-жойларни рўйхатга олишнинг Умумжаҳон дастури доирасида  ўтказилмоқда.

Аҳолини  рўйхатга олиш нима учун керак?

Аҳолини рўйхатга олиш сизга  мамлакатдаги аниқ аҳолининг сони, таркиби ва унинг яшаш шароити тўғрисида маълумот олиш имконини беради. Асосийси, бу натижаларни турли хил жадвалларда тўплаш мумкин ва улардан "бутун аҳолининг сифати"ни нафақат бутун мамлакат, балки турли тоифалар ва минтақалар бўйича баҳолаш мумкин. Бу аввалги аҳолини рўйхатга олишдан ўтган вақт ичида ушбу кўрсаткичларнинг ўзгаришини динамикасини бахолашга имкон беради. Ушбу маълумотлар аҳолининг истиқболли хисоб-китоблари ва келгуси йилларда мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий вазиятнинг асосий тавсифлари учун асос бўлиб хизмат қилади .

Бундай маълумотлар иқтисодий прогнозлаш, бандлик сиёсатини белгилаш, бошқа ижтимоий дастурларни яратиш, шунингдек, давлат хокимияти органларининг функцияларини бажариш, фан ва умуман жамиятни ахборот билан таъминлаш учун зарурдир. Бошқача қилиб айтганда, рўхатга олиш  нафақат статистик натижа , балки иқтисодий ва ижтимоий прогнозлаш воситаси хамдир.

Нега ҳар 10 йилда бир марта аҳоли рўйхатга олиниши керак?

Мамлакатимиз ҳудудида илк бор собиқ иттифоқ даврида - аҳолини рўйхатга олиш  1959, 1970, 1979, 1989 йилларда ўтказилган.

Энди бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 2010 йилдаги аҳолини рўйхатга олиш  жараёнини эълон қилади ва барча давлатлар ўзларининг доимий рўйхатга олишларини бунга имкон қадар яқинлаштиришга ҳаракат қилмоқдалар. Мутахассисларнинг фикрига кўра, 10 йиллик цикл ўрта ва узоқ муддатли  тенденцияларнинг намоён бўлиши учун етарли вақт. 10 йил бу жуда жиддий ўзгаришлар даври.

Аҳолини рўйхатга олишда  қатнашган ҳар бир фуқаро ўзи ҳақида маълумот беради, демак у ўзи яшайдиган аҳоли гуруҳига тегишли ижтимоий дастурларни ишлаб чиқишда қатнашади. Масалан, ишсизларнинг саволномага жавоблари меҳнат бозорини ўрганишга ва зарур бўлган жойда янги иш ўринларини яратишга имкон беради. Болалар сони тўғрисидаги маълумотлар мактаблар, болалар боғчалари ва бошқа болалар муассасаларини қуриш режаларини тузатишга ёрдам беради. Яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар сизнинг уйингизга йўллар қуришни режалаштиришга имкон беради.

                                                                         Жиззах шаҳар статистика бўлими

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.