28 август куни Neuralink компанияси асосчиларидан бири, SpaceХ ва Tesla раҳбари Илон Маск мия-машина интерфейсининг тақдимотини ўтказади. У оғир мия жароҳати олган одамларга ёрдам бериш учун мўлжалланган.
Маск Тwиттерда бўлажак тадбирга оид баъзи тафсилотларни ўртоқлашди.
Ўтган йили Neuralink ўзининг янги технологиясини намойиш қилди. Беморнинг қулоғи орқасига ўрнатилган "тикув машинасига ўхшаш" махсус робот қабул қилувчи капсулага уланган ипга ўхшаш электродларни инсон миясига чуқур жойлаштиради.
Қурилма Bluetooth орқали мия сигналларини узатиши мумкин, бу субъектларга компютерни бошқариш ёки уларнинг мия фаолиятини назорат қилиш имконини беради.
Маскнинг сўзларига кўра, технология приматлар устида муваффақиятли синовдан ўтган ва электродлар жойлаштирилган маймун "компютерни мияси ёрдамида бошқара олди". Энди кўпчилик бу технология жума куни одамларда синовдан ўтказилишини кутмоқда.
Ривожланиш синовлари ҳайвонлар устида ўтказилди, сўнгра компания мутахассислари каламуш миясига 1,5 мингга яқин электрод жойлаштирдилар. Уларнинг ҳар бири одамнинг сочидан тўрт баравар ингичка. Ўлчамлари 4 × 4 мм бўлган махсус процессор 10 минг электрод ёрдамида маълумотларни қайта ишлайди.