Tesla иккита янги бюджет автомобил моделини чиқаради

Улашиш:

Американинг Tesla Motors ширкати иккита нисбатан бюджет моделларни ишлаб чиқади, улардан бири Хитой бозори учун, иккинчиси эса махсус Европа учун яратилади. Бу ҳақда Tesla компанияси асосчиси Илон Маск Твиттер саҳифасида маълум қилди. 

ARKinvest инновацион компанияси бош ижрочи директори Кети Вуднинг айтишича, Tesla'нинг баъзи акциядорлари Маск Model 3 электромобилининг нархини 25000 долларга туширмоқчи эканлигига ишонмоқда. Шунинг учун, ушбу янгилик эълон қилингандан сўнг, Tesla акциялари кескин пасайишни бошлади. Бироқ, Илон Маск уни нотўғри тушунганларини билдирди.

"Биз Model 3 нархини 25 минг долларга туширмаяпмиз. Мен келажакдаги Model 3 дан кичикроқ бўладиган автомобил ҳақида гапиряпман", - деб жавоб берди Маск.

Ишлаб чиқувчининг таъкидлашича, Берлин ва Шанхай фабрикалари икки хил турдаги электр транспорт воситаларини ишлаб чиқаради. Яъни, Tesla Cybertruck ва Roadster-2 дан ташқари бирданига иккита янги йўловчи автоуловига эга бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Tesla раҳбари яқин уч йил ичида компания қиймати 25 минг доллардан ошмайдиган арзон электромобилни чиқаришини айтганди. Батареялар нархининг сезиларли пасайиши туфайли бу имкони бор. 

Аввалроқ Маск судга даъво аризаси билан мурожаат қилди, унда у Хитойдан олиб кирадиган эҳтиёт қисмларга нисбатан 25 фоиз божларни бекор қилишни талаб қилди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.