Эквадорлик жуфтлик дунёдаги энг кекса жуфтлик деб топилди

Улашиш:

Эквадорда яшовчи 110 ёшли Хулио Сезар Мора ва 104 ёшли Вальдрамина Кинтеро Гиннесс рекордлар китоби томонидан дунёдаги энг кекса эр-хотин деб топилди.

Уларни 1934 йилда Хулионинг амакиваччаси таништириб қўйган. У Вальдраминанинг синглисига уйланган бўлган. Жуфтлик Китода 1941 йилда никоҳ ришталари билан боғланмагунча учрашиб юрган. Жуфтликнинг никоҳ тўйи яширинча ўтган, чунки уларнинг ота-оналари ва оилалари бунга қатъиян қарши бўлишган.

“Вақт ўтиб биз уларни бирлаштирдик ва ўсиб келаётган авлодга ўрнак бўлдик”, деб айтган жуфтлик.

Эр-хотин 5 фарзанд кўрган. Ҳозирда уларнинг 11 набираси, 21 абираси ва 9 чевараси бор. Жуфтлик 79 йилдан бери биргаликда умргузаронлик қилиб келади.

Қарияларнинг таъкидлашича, ҳар бир жуфтликдаги каби уларда ҳам баъзида келишмовчиликлар бўлиб турган, бироқ улар буни фарзандларига асло билдиришмаган.

“Муҳаббат, ўзаро ҳурмат, ҳалол меҳнат ва оилавий қадриятларга асосланган оилавий бирдамлик биргаликда соғлом яшашимиз сири ҳисобланади. Биз ўзаро ҳурмат ва эътибор билан муносабатларимизни қўллаб-қувватлаганмиз . Улар жуда муҳим бўлган”, деб таъкидлаб ўтган жуфтлик.

Маълум қилинишича, жуфтлик турли ўсимликлар ўстиришни ва бўш вақтларда бирга бўлишни, кино ва театрга боришни хуш кўради.

Манба: Kun.uz

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.